26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пенсияни қандай оламиз?

Бугунги жамиятда кўпларни қизиқтираётган турфа саволларнинг аксарияти пенсия хусусидадир. Уларга жавоб олиш учун “Ягона жамғарма пенсия фонди” ҲЖ Туркистон вилоят филиали директори Самат БАЙДУАНОВга мурожаат қилдик.

– Самат Стаханули, пенсия қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтсангиз. Қолаверса, жамғармадан омонатларни қандай олиш мумкин?

– 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, Ягона жамғарма пенсия фондидан мажбурий пенсия бадаллари ҳамда мажбурий касбий пенсия бадаллари ҳисобидан таркиб топган пенсия омонатлари фақат ой сайин тўлаб борилади. Пенсия тўловларини олувчи биринчи марта ариза берган куни, унинг ҳисоб-рақамидаги омонатининг қиймати энг кам пенсиянинг 12 бараваридан ошиб кетмаса, у пенсия олувчига бир йўла тўлиқ тўланади. 2018 йил энг кам пенсия миқдори 33 745 тенге (2019 йил – 52 145 тенге), унинг 12 баравари эса 625 740 тенгени ташкил этади. Агар ҳисоб-рақамида тўпланган пул бу қийматдан кўп бўлса, нафақа фақат ой сайин тўланади. Ҳар бир нафақадорнинг тўловлари унинг ҳисоб-рақамидаги пенсия омонатига қараб белгиланади. Ой сайинги пенсия тўловларининг миқдори олувчининг ёши, шунингдек, унинг шахсий пенсия ҳисоб-рақамидаги омонатларининг қийматига боғлиқ бўлади. 

– Пенсия қандай ҳисоблаб чиқарилади?

– Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нафақадорнинг ой сайин оладиган пенсияси қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсияга чиқадиган шахс пенсия омонатларининг умумий миқдори унинг тегишли ёшгача тўпланган омонат миқдорининг коэффициентига кўпайтирилади (масалан, 63 ёшда у – 0, 10467 рақамидан таркиб топади.) Чиққан қиймат 12га бўлинади. Ундан чиққан қиймат унинг йилдаги ойлик пенсияси ҳисобланади. ЯЖПФнинг www.enpf.kz расмий сайтида нафақа калькулятори жойлаштирилган. Шу орқали келажакда оладиган ой сайинги пенсия тўловларини тахминий турда ҳисоблаб чиқариш мумкин.

– Давлат кафолати бўйича айирмани олиш учун кимга мурожаат қилиш мумкин?

– Қозоғистонда пенсия омонатларининг сақланишини таъминлайдиган ягона давлат кафолат модели мавжуд. “Қозоғистонда пенсия билан таъминлаш тўғрисида” ҚР Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи юзага келган вақтда давлат олувчининг омонат пенсия тизимида иштирок этган бутун давридаги инфляция даражасини эътиборга олиб, унинг (олувчининг) номига Ягона жамғарма пенсия фондига ағдарилган мажбурий пенсия бадаллари, касбий пенсия бадалларининг аниқ киритилган миқдорида сақланишига кафолат беради. Айирма миқдори (давлат кафолати) – давлат бюджети ҳисобидан бир марталик тўлов ҳақи. Омонатчилар давлат кафолатига доир тўловларни олиш ҳуқуқига пенсия ёшига етгач эга бўладилар. Бундан ташқари, ногиронлик муддатсиз деб белгиланса, I ва II гуруҳдаги ногиронлар, Қозоғистоннинг чекка минтақаларига доимий яшашга келган хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар мажбурий пенсия бадаллари, мажбурий касбий пенсия бадаллари ҳисобидан айирма миқдорини олиш ҳуқуқига эга.

– Айирма миқдори қандай ҳисобланади?

– Бадал миқдори ҳар бир омонатчи учун алоҳида ҳисобланади. Пенсия тўловларини олиш вақти келганда нафақадор омонат миқдорининг қиймати унинг пенсия жамғармаси тизимида иштирок этган бутун давридаги инфляцияни назарга олиб ҳисобланади ҳамда пенсия бадалларининг миқдори таққосланади. Агар пенсия омонатларининг даромадлилиги инфляциядан паст бўлса, айирма миқдорини давлат тўлайди. Бу молия бозорлари ва сармоявий даромадга тегишли ҳар қандай вазият ўрин олишидан қатъиназар, омонатлар ишончли ҳимоя қилинишини билдиради. Агар, инфляция даражасини инобатга олиб, мажбурий бадаллар ва сармоявий даромад ҳисобидан шаклланган пенсия омонатлари миқдори бадаллар миқдорига тенг ёки ундан юқори бўлса, айирма миқдори тўланмайди. Давлат кафолати бўйича айирма миқдорини ҳисоблаш ҳамда тўлаш “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорацияси” нотижорат ҳиссадорлик жамиятининг “Ижтимоий тўловларни маҳкамалараро ҳисоблаш маркази” (аввалги Пенсия тўловлари давлат маркази)да амалга оширилади. Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб пенсия ёшига етган фуқаролар “Ягона дарча” қоидаси бўйича ёшига боғлиқ пенсия ва базавий пенсия ҳамда пенсия бадалларининг мажбурий турлари ҳисобидан шаклланган тўловларини олиш учун ягона аризани ҳамда ҳужжатлар таркибини фақат бир жойга – “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорациясининг Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига топширади.

– Жорий этилган ўзгаришлар ихтиёрий пенсия бадалларига ҳам тааллуқлими? Уларни қандай олиш мумкин?

– ЯЖПФдан пенсия тўловларини ой сайин амалга ошириш тартибига тааллуқли қонунчиликдаги ўзгаришлар мажбурий нафақа бадали ҳамда мажбурий касбий пенсия бадали ҳисобидан белгиланган пенсия омонатларигагина тегишли. Ихтиёрий пенсия бадалининг миқдори, уларни тўлаш тартиби, шунингдек, пенсия тўловларини тўлаш тартиби ихтиёрий пенсия бадали ҳисобидан пенсия билан таъминлаш тўғрисидаги шартномага асосан белгиланади. “Қозоғистон Республикасида пенсия таъминоти тўғрисида” ҚР Қонунининг 33-моддасига мувофиқ, ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобидан белгиланган пенсия тўловларини ЯЖПФда пенсия омонатларига эга:

1) 50 ёшга тўлган;

2) ногирон;

3) ҚРдан бошқа мамлакатга доимий яшаш учун кетадиган ёки кетган ҳамда кетишини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тавсия қилган хорижликлар ҳамда фуқаролиги йўқ кишилар олиш ҳуқуқига эгадирлар. ҚР қонунчилиги талабларига кўра, ҳужжатлар пакети тавсия қилингач, ЯЖПФ ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб, 10 иш кунида пенсия тўловларини амалга оширади.

– Пенсия омонатлари ҳақидаги ахборотни қандай олиш мумкин?

– Ягона жамғарма пенсия фонди мижозига шахсий нафақа ҳисоб- рақами очилган кундан бошлаб, истаган вақтда бепул ахборот бериши, шунингдек, жамғармасига оид ахборотни электрон ҳамда бошқа тартиб асосида таъминлаши шарт. Ахборот олиш усулини мижознинг ўзи танлайди. Масалан: почта алоқаси орқали йилига бир марта, электрон почта орқали (ой сайин, уч, олти ой, йил сайин), ЯЖПФ идорасига келиб, интернет-ахборот орқали онлайн тартибда, enpf.kz cайти, egov.kz электрон ҳукумат орқали ахборот олиш имконига эга. Нафақа жамғармасини истаган вақтда онлайн тартибда кузатиб бориш ҳам мумкин.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

Мухтабар УСМОНОВА, 2019-01-10, 10:55 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.