26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳам ташҳис, ҳам даволаш маркази

Вилоят клиника касалхонаси қошида  янгидан иш бошлаган “Онкология маркази” Туркистон ви­лояти бўйича саратон хасталигининг олдини олиш, ташҳис қўйиш, даволаш ҳамда тиббий соғ­лом­лаштириш тадбирларини вақтида ўтказиш мақ­­­садида очилди.

Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари М. Егизбаев янги марказнинг очилиш маросимида иштирок этди.– Биз журналистларни бежиз таклиф этмадик. Вилоят аҳолиси саратон хасталиги бўйича қаерга мурожаат қилишларини сизлар орқали билиб олишади. Маълумки, вилоят саратон хасталиги диспансери шаҳарга қарашли бўлди. Туркистонда янгиси қурилади. Унгача шаҳардаги ушбу марказ вилоятнинг барча туманларидан келган беморларни қабул қилиб, профилактика, ташҳис қўйиш, даволаш, тиббий соғломлаштириш каби хизматларни кўрсатади. Олдиндаги масалалардан бири – ўлим кўрсаткичини камайтириш, касалликнинг олдини олиш ҳисобланади, – деди вилоят бош шифокори.

Амбулатория-шифохона хизматини кўрсатадиган марказда хавфли ўсимтага чалинган беморлар учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда электрон навбат асосида кутиш зали мавжуд бўлиб, турли профилдаги олий тоифали шифокорлар беморларни қабул қилади. Амбулатория шароитида кимё-гормон ва трагеттли тера­­­­пия кабинети мавжуд, маммологик муолажалар учун шароитлар муҳайё. Марказда сут безларини даволаш ва  биопсиянинг барча турларини ўзлаштирган тажрибали маммолог бор. Шунингдек, онкоуролог (эркаклар) ҳамда онкогинеколог (аёллар) кабинетлари очилди. Янгидан жиҳозланган цитологик,  морфологик ҳамда клиник ва биокимёвий лаборатория хизмат кўрсатади.

Марказ 50 ўринли кимётерапия ҳамда 40 ўринли умумий онкология бўлимига эга. Бир сўз билан айтганда, онкомарказ вилоят аҳолисига юқори даражали тиббий ёрдам кўрсатади.

Саратон – бешафқат ва кутилмаган оқибатларга олиб борадиган дард. Қозоғистон ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда туради. Туркистон вилоятида энг кўп учрайдиган тури – ўпка, ошқозон, сут безлари, бачадон саратони. Вилоят саратон маркази одамларни ушбу хавфли хасталикдан қутқариш йўлида фаолият юритади. Тиббиёт марказининг очилиши қалбларда умид ва ишонч уйғотади.

Мухтабар УСМОНОВА, 2019-01-10, 11:01 848
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.