26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭЛБОШИ ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАДИ

31 май куни Элбоши Ақмўл қишлоғидаги қатағон қурбонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди. Бу ерда Сталин тузумидаги оммавий жазолаш лагерларидан бири – Ақмўла ватан хоинлари рафиқалари лагери жойлашганди. Қозоғистон Республикаси Президенти сиёсий қатағон ва тоталитаризм қурбонларининг оила аъзолари билан суҳбатлашди. Сўнг, оммавий ахборот вакиллари билан учрашди.

– 31 майда биз умуммиллий сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш ва ҳамдардлик кунини нишонлаймиз. Ўша йилларда фақат Қозоғистоннинг ўзида 103 минг шахс қамоққа олинган, 25 минг одам отиб ташланган. Қозоқ зиёлилари, республика етакчилари йўқ қилинган, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти ўша вақтларда яратилган лагерлар ва улардаги шарт-шароитни эслатди. 

– Одамлар Қозоғистон бўйлаб қурилган 11та лагерда қийноқлардан ҳалок бўлар эдилар. Уларда 1 миллиондан ортиқ фуқаро жафо чеккан. Сиёсий арбоблардан ташқари, уларнинг рафиқалари ва болалари ҳам қатағон қилинганди, – деди Давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев ўта мураккаб даврда бемисл зулмни бошидан кечирган кўплаб этнос вакиллари учун Қозоғистон она Ватанга айланганини ҳам кўрсатиб ўтди.   

– Халқимиз тарих сабоқларини унутмаслиги, келажак авлод бундай даҳшатларга йўл бермаслиги  керак. Биз бугун ҳуқуқий давлат қурмоқдамиз. Қозоғистон фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланган. Биз тараққиётнинг эволюцион йўлини танлаганмиз, – деди Элбоши. 

Сўзининг сўнггида Давлат раҳбари ўтмишни ёддан чиқармаган ҳолда бугунги куннинг қадрига етишга чақирди. 

, 2017-06-01, 12:30
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.