26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Табиийсига нима етсин!

 Қазиғурт туманида табиий шарбат ишлаб чиқарадиган завод ишга тушди

Қазиғурт туманида мева-сабзавотни қайта ишлаш ва шарбат ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Икки гектар майдонни эгаллаган лойиҳа қиймати 589 млн. тенгени ташкил этади. “Көрiк” деҳқон хўжалиги МЧБ ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Биродарлик директорининг айтишича, “Делис” савдо белгиси билан чиқадиган алкоголсиз ичимлик кимёвий аралашмаларсиз тайёрланиши билан ажралиб туради.

“Қазиғурт” индустриявий минта­қасида жойлашган корхона бир кеча-кун­дузда 8 тонна маҳсулот ишлаб чи­қариш қувватига эга. Қайта ишлашда фойдаланиладиган мева-резаворлар туман ҳудудида етарли. Бу ерда олма, нок, помидор, сабзидан шарбатнинг тўрт тури ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулот элимизнинг барча ҳудуд­ларига тарқатилади.

Корхонада 21 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Кичик завод замонавий технология асосида фао­лият юритади. Иш яхши борса, маҳ­сулот ишлаб чиқаришни орттириш режаланган. 

Таъкидлаш жоизки, “Қазиғурт” са­ноат минтақасида 13 гектар ерда уму­мий қиймати 2,3 млрд. тенгелик 7та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда 173 нафар маҳаллий фуқа­ро меҳнат қилмоқда. 

Жорий йили қўшимча яна 3та лойиҳа амалга ошади, деб режаланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-10, 11:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.