26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Журналистлар беллашганда

Таниқли журналист Талғат Ўрманов раҳбарлигидаги вилоят бош муҳаррирлар клуби Шимкент шаҳридаги “Айжариқ” бильярд клубида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида турнир уюштирди. Унда минтақамиздаги газета-журналларнинг муҳаррирлари, журналистлар, “Қазпошта” вилоят филиали вакиллари ва фахрий журналистлар иштирок этишди.

Турнир журналистлар ҳамкасби, ҚР Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев ташаббусида ўтиб, тадбирда у қонун чиқарувчи органнинг фаолияти, шу кунларда қилинаётган ишлар ҳақида гапириб, жамоат тотувлиги, миллатлараро жипслик, иқтисодий барқарорликка эришишда журналистларнинг ролига алоҳида тўхталди.  

Мусобақани Қозоғистоннинг фахрий журналисти Б. Қўнисбек ва Ўнғар Тажиев очиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Тортишувларга бой ўтган мусобақа якунида Б. Қўнисбек биринчи ўринни эгаллади. Б. Исқақ – иккинчи, Аманғали Абуов ва “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухбири Хуршид Қўчқоровлар учинчи ўринни баҳам кўришди.

Турнир сўнгида Ф. Қоратоев бир гуруҳ журналистларга Парламент Раисининг фахрий ёрлиқларини топширди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ сурати., 2019-01-10, 11:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.