26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбошидан жавоб келди

1 декабрь – Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти куни муносабати билан кенжатойим Маржона Элбоши Нурсултан Назарбаевга нома жўнатган эди. 

Унда Миллат етакчисини байрам санаси билан табриклаган қизим, Қозоғистоннинг мустақилликка эришишида ва ундан кейинги йиллардаги Президентнинг меҳнатларини эътироф этиб, тарихда буюк шахс сифатида қолажак Нурсултан Назарбаевга ёшларнинг билим олиши учун яратилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирган, шунингдек, минтақадаги ўзгаришлар, хусусан, ўзи таълим олаётган М. Маметова номидаги мактабнинг янгидан қурилиши, шахсан Элбошининг ўзи очиб берган ўзбек драма театрининг фаолияти ва мустақилликка тенгдош газетамиз – “Жанубий Қозоғистон” орқали Президент сиёсати, Ҳукумат фаолиятидан яқиндан хабардор бўлаётганини баён этганди. Тўнғич Президентга йўлланган хат газетамизда ҳам эълон қилинди. Хатга газетамизнинг ана шу сони ҳам илова қилинган эди. 

Мактубга Қозоғистон Республикаси Президенти Канцелярияси раҳбари Махмуд Қасимбековдан жавоб келди. Унга қўша “Біздің Президент” китоби ҳам совға сифатида юборилган, китобнинг биринчи саҳифасида шундай тилак ёзилган эди:

“Айналайын Маржона!

Ұдайы жақсы оқып, ақылды, білімді, өнерлі қыз болып өсуіңе тілектеспін”.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-01-10, 11:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.