26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент баёноти

Давлат раҳбари Н. Назарбаев қозоғистонликларни Суриядан эвакуация қилиш бўйича инсонпарварлик операциясининг тугатилиши муносабати билан баёнот эълон қилди, деб хабар беради Kazpravda.kz ҚР Президенти матбуот хизмати манбасига таянган ҳолда.

“Жорий йилнинг 6 январида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларимиз ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилган инсонпарварлик операцияси натижасида Қозоғистоннинг 47 нафар фуқароси, шу жумладан 30 нафар бола Суриядан эвакуация қилинди. Улар танглик ҳукм сурган мамлакатга алдов йўли билан олиб кетилган бўлиб, террорчилар қўлида гаровда бўлишган. Қозоғистонга олиб келинган аёллар ва болаларга давлат ҳар томонлама кўмак кўрсатди. Шундай мураккаб вазиятда қолган бу бегуноҳ инсонлар қутқарилганлигидан беҳад хурсанд эди. Бир ой мобайнида уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, маҳаллий шароитга мослашишади. Кўрилган чора-тадбирлар бундай ҳолатларни бартараф этишга ёрдам беради”, деди Элбоши.

“Қозоғистон доимо ўз фуқароларини, яшаш жойидан қатъиназар, қўллаб-қувватлайди. Бизнинг бош вазифамиз – хавфсизликни таъминлаш, мамлакат яхлитлиги ва бирлигини муҳофаза қилиш. Биз ихтиёрсиз равишда ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига тушиб қолган болаларни қайтариш ишини давом эттирамиз”, деди Н. Назарбаев.

2019-01-10, 11:15 625
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.