26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Режалар тасдиқланди

Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг биринчи ўринбосари Л. Прокопенконинг топшириғига биноан республика ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икромжон Ҳошимжонов Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов ва унинг ўринбосари Камолиддин Эшонхўжаев билан учрашиб, бир йиллик иш режаларини тасдиқлаб олдилар. 

Асосан маданий, сиёсий, иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни, шунингдек, туризмни ривожлантириш ва бир неча янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди. 

Қўмита раҳбари 2018 йили Қозоғистонда Ўзбекистон йилини юқори савияда ўтказишга ўз ҳиссасини қўшган барча миллатдошларимизга ва “Қардош эл” («Бауырлас ел») ҳужжатли фильмини яратишда беминнат ёрдам берган сахий тадбиркорлар ва фаолларга самимий миннатдорчилик билдирди.

Яқин кунларда шоир ва ёзувчиларнинг учрашувлари, театр жамоасининг гастролларини, Қозоғистондаги этномаданият бирлашмалари раислари иштирокида Тошкент шаҳрида «Қардош эл» ҳужжатли фильми тақдимотини, Самарқандда Ёшлар форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-01-14, 10:05 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.