26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фарҳоднинг ютуғи

Туркистон шаҳрида замонавий мусиқа оламида муносиб ўринга эга ёш истеъдодли хонанда Фарҳод Тожиметов янги йил арафасида вилоят ҳокимлигининг “Ижтимоий тотувлик” давлат муассасаси томонидан ташкил этилган ватанпарварлик мавзуидаги қўшиқлар танловида фахрли учинчи ўринга лойиқ деб топилиб, диплом ҳамда 100 000 тенге пул мукофоти билан тақдирланди. 

Фарҳоднинг илк устози мусиқа мактаби ўқитувчиси Пўлат Қаюмовдир. Ўрта мактабдан сўнг Жанубий Қозоғистон мусиқа коллежида гитара синфини муваффақиятли тамомлаган. Фарҳод 2014 йили Туркистонда ўтказилган «Офарин» танловида олий мукофотга сазовор бўлди. Ўзбек, қозоқ, рус, қорақалпоқ ва уйғур тилларида, жами 17та муаллифлик қўшиғини яратган. Шимкентдаги танловда давлат тилида «Туркистон» қўшиғини ижро этди. Унинг сўзини Б. Аристан ёзган, мусиқасини Б. Таумет басталаган. Наврўз айёмига тайёргарлик кўраётган Фарҳод Туркистон, Шимкент, Алматида концерт дастурларини намойиш этиб, мухлислар олқишини қозонди. Туркистондаги «Үлес» ҳайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров ёш истеъдоднинг келажакда янги зафарларга эришишига ишончи комил. Сабаби, Фарҳод Ғайрат ўғли доимо изланиш, ўрганиш ва меҳнат билан банд. Ота-онасининг ишончини оқлаб, мусиқа оламида муносиб ўрин эгаллашига биз ҳам тилакдошмиз. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-01-14, 10:07 295
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.