26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устозлар туркияга йўл олишди

Туркистон вилояти таълим соҳаси мутахассислари хориж давлатларида мунтазам тажриба алмашиб, малакаларини ошириб қайтмоқдалар. Йил бошланиши билан Туркистон вилоятининг ўн олти тумани ва кўҳна шаҳардан жами 40 на­фар тажрибали педагог махсус дастур доирасида Туркия Рес­публикасига хизмат сафарига юборилди.

Ушбу лойиҳанинг мақсади – қардош ва қондош ўзаро аҳил икки эл – Мустақил Қозоғистон билан Туркия Республикаси ўр­тасида таълим ва фан соҳа­сидаги муносабатларни ривож­лантириш, умумий қадриятимиз – Хожа Аҳмад Яссавий меро­сининг атрофлича тарғиб қили­нишига ҳисса қўшиш. Шу билан бирга, Элбошининг жорий йилги Мактубидаги устоз мартабасини ошириш топшириғини бажариб, узоқ йиллар меҳнат қилган му­аллимлар меҳнатини баҳолаш, шунингдек, билимини та­комил­лаштириб қайтишига ша­роитлар яратиб беришдан ибо­рат.

Ваколатли идора мута­хас­сисларининг айтишича, бу йўл­ланма дуч келган ўқи­тувчига берилмайди. Йўлланма олиш учун махсус талаблар қў­йил­­­­­­­­­­ган. Маҳаллий ўқитувчилар ўзга мамлакатлардан келган ҳамкасблари билан юзма-юз учрашиб, билим даражасини ошириб, тажриба алмашишади. 

Келгусида бу лойиҳани да­вом эттириш режалан­моқ­да. Ўтган йили вилоятдан 150 нафар ўқитувчи хориж дав­латларига борган эди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-01-14, 10:20 854
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.