26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоқ театри – муштарак маданият маркази

Мирзачўл туманидаги Боғбон маҳалласи ҳуду­­дида жойлашган Қозоқ миллий драма театри биноси ре­кон­с­­трукция қилиниб, бутунлай янги қиёфа касб этди. «Обод қишлоқ» дастури дои­расида қайта қурилиб, жи­ҳозланган кўркам иншоот энди нафақат театр, балки ту­ман байналмилал маданият мар­казига айланди.

Мирзачўл – байналмилал туман. Бу ер­да чўлни ўзлаштиришга би­рин­чилардан бўлиб келган турли миллат вакилларининг фарзандлари истиқомат қи­лади. Туман Қозоғистон Рес­­публикаси билан чега­ра­­­­­­­­дошлиги туфайли ҳудуднинг миллий таркибида қозоқ­­лар алоҳида ўрин тутади. Қа­дим­дан бир оила фарзанд­лари­дек яшаб келган икки мил­лат вакилларининг миллий маданияти, урф-одатлари уй­ғунлашиб, бир-бирини бойитиб келаётир. 

Ўтган асрнинг ўрталарида республикамизда ягона Қо­зоқ миллий театри ҳам ай­нан шу ерда ташкил этил­ган. Кейинчалик театр фао­лиятини моддий қўллаб-қув­ватлашга эътиборнинг су­сайиши оқибатида бинодан фойдаланишга, ижодий жа­моани шакллантиришга ҳам имкон бўлмай қолган эди. Бугун аҳвол ўзгарди. Ташландиқ бино  кўркам иморатга айлантирилди. Театр ҳовлисига манзарали дарахт ва гуллар экилди. Қозоқ миллий буюмлари кўргазмаси хонаси ташкил этилди. Мил­лий чолғучилик, рақс, ашула, тасвирий санъат каби тўга­рак­лар фаолияти йўлга қўйилди.

Алоҳида хоналар ажрати­либ, ўзбек-қозоқ миллий мада­ният марказининг ташкил эти­ли­ши эътиборга молик иш бўл­ди.

Сўнгги пайтларда Ўзбе­кис­тон билан Қозоғистон ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга берилаётган катта эътибор тарихий илдиз­лари туташ бўлган икки халқ­нинг маданий алоқаларини янада ривожлантиришга хиз­мат қилаётир. Шу ўринда Мир­зачўлда бир вақтлар анча машҳур бўлиб, кейин фаолияти сўниб қолган Қозоқ миллий театрининг қайтадан тикланиб, ўзбек-қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши халқларимиз муштарак мада­ниятининг ривожига катта ҳис­са бўлиб қўшилди. Марказ фа­­қат халқлар дўстлигининг рам­­зий ифодаси эмас, балки ама­­лий ҳаракатлар маркази бў­лади.

Марказнинг театр қанотида ташкил этилгани маданий тадбирларни ташкил этиш, ижод­корлар билан яқин ҳам­корликда ишлашда катта қу­лайлик яратади.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ, 2019-01-14, 10:28 1242
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.