26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқитувчилар пенсияга эртароқ чиқиши мумкин

Қозоғистонда ўқитувчилар 47 ёшида нафақага чиқишлари мумкин. Улар ушбу ижтимоий кафолатга эга бўлиши учун 26 йил узлуксиз ўқитувчи бўлиб ишлашлари керак. Таълим ва фан вазирлиги “Педагог мақоми тўғрисида” Қонуни лойиҳасида 30 йиллик меҳнат стажига эга устозларни пенсияга эртароқ чиқаришни таклиф этди, деб хабар беради ҚозАхборот.

“Педагог мақоми тўғрисида” Қонуни лойиҳаси Президентнинг топшириғи билан тайёрланган эди.

Астанадаги мактаблардан бирида қонун лойиҳасини муҳокама қилган Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Суханбердиева ҳужжатдаги асосий моддаларга тўхталди.

Унинг айтишича, қонун лойиҳаси 6 бўлим ва 21 моддадан иборат. 

Қонун лойиҳасида моддий-техника базаси билан таъминлаш, ўқув қуроллари билан жиҳозлаш меъёрлари кўрсатилган. Яъни, ўқитувчи, тарбиячи мактабга дарс бериш учун керакли қуролларни ўз маблағи ҳисобидан сотиб олмайди. 8-моддада ҚР қонунчилигида кўрсатилган вазифалардан ташқари, педагогларни касбий вазифаларига боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш мумкин эмаслиги ёзилган. Шунингдек, Қонун лойиҳасида "белгиланган пенсия ёшига тўлгунга қадар педагогик фаолиятда 30 йиллик стажи бўлса, пенсияга чиқиш учун ижтимоий кафолатга эга бўлади", деб ёзилган.

Э. Суханбердиеванинг айтишича, ўттиз йил меҳнат стажига эга устозлар пенсияга белгиланган муддатдан илгари чиқишлари мумкин. Яъни, олий ўқув юртларида ўқиган йиллар (4-5 йил) меҳнат стажи саналиши боис, устозларга ижтимоий кафолатга эга бўлиш учун 26 йил узлуксиз ишлаш кифоя қилади. Масалан, 17 ёшингизда ОЎЮга тушсангиз, 21 ёшда университетни тамомлайсиз. Сўнг 26 йил узлуксиз ўқитувчилик қилсангиз, 47 ёшда нафақага чиқишингиз мумкин, деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, устозларга илмий иш билан шуғулланиш учун ижодий дам олиш берилади. Бундай дам олиш вақтида ўқитувчининг педагогик меҳнат стажи ва маоши сақланиб, 5 йилда бир марта, камида олти ой вақт берилади. Бундан ташқари, маҳаллий ижро органлари педагог маошини минтақадаги ўртача маошдан кам бўлмаган даражада тасдиқлаш, турли устама ҳақлар тўлаш, “Энг яхши педагог” унвонига эга устозларга 300 ОҲК миқдоридан кам бўлмаган мукофот беришга ҳуқуқли. Қонун лойиҳасида болалар боғчаларидаги тарбиячилар ва услубиятчиларга 42 кун, мактаб, коллеж ҳамда барча таълим муассасаларидаги устозларга 56 кундан меҳнат таътили берилиши ҳам айтилди.

Шунингдек, уларга дастлабки бадалсиз имтиёзли насия билан бошпана олиш ҳуқуқига ижтимоий кафолат ҳам берилади.

М. УСМОНОВА тайёрлади, 2019-01-14, 10:32 874
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.