26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нурафшон шаҳарда уй тўйлари яқин

Жорий йилда Туркистон вилоятида тахминан 4400га яқин уй топширилади

Туркистон вилоятида уй-жой қурилишига жорий йили республика бюджетидан 3,5 млрд. тенге, вилоят бюджетидан эса 7,3 млн. тенге режалаштирилиб, 63та кўпқаватли ижаравий уй қурилиши бошланади.

Чунончи, вилоят маркази Туркистон шаҳрида – 20та (1200 квартира, 78,3 минг кв.м); Кентов шаҳрида – 15та (900 квартира, 60,0 минг кв.м); Сариоғоч туманида – 13та (585 квартира, 45,7 минг кв.м); Тулкибош туманида – 7та (376 квартира, 22,7 минг кв.м); Арис шаҳрида – 3та (108 квартира, 5,9 минг кв.м); Жетисай туманида – 2та (80 квартира, 6,1 минг кв.м); Чордара туманида – 2та (80 квартира, 6,9 минг кв.м); Ўтрор туманида – 1та (24 квартира, 3,5 минг кв.м)уй қурилади.

Шунингдек, республика ҳамда вилоят бюджет ҳисобидан йил охиригача 47та уй (2489 квартира, 170,8 минг кв.м)ни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, “Нурли ер” дастури доирасида ўтган йил бошида 13 туман, шаҳар ҳокимликларига 31та икки қаватли (330 квартира, 13,9 минг кв.м) уйга вилоят бюджетидан маблағ ажратилган эди. Бугунги кунда 12та (124 квартира) уй битказилди. Бошқа туман, шаҳар ҳокимликларидаги 19 уй (190 квартира) 2019 йилнинг биринчи ярмида топширилади.

Айтганча, ўтган йили Туркистон шаҳрида “ИТК Туркистон” ҲЖ ҳамда хусусий қурувчи ёрдамида 6та кўпқаватли уй (336 квартира, 26,1 минг кв.м) қурилиши бошланганди. Жорий йилнинг III чорагида мазкур иншоотлар тўлиқ фойдаланишга топширилиб, барча уйлар “7-20-25” дастури доирасида халққа тавсия этилади.

Шунингдек, Туркистон шаҳрининг “Ўтрор” кичик туманида “Туркистон – янги шаҳар” уй мажмуасидаги 38 гектар майдонда 88та (2724 квартира, 196,3 минг кв.м) кўпқаватли уй қурилади. Жорий йилда 44та уй (1362 квартира, 98,2 минг кв.м) фойдаланишга топширилиб, барча уйлар “7-20-25” дастури доирасида берилади.

Жорий йилда Туркистон вилояти бўйича жами 4377та уй фойдаланишга топширилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-14, 10:35 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.