26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рўмол – аёл зийнати

ёки ўзингизни севиб яшанг,  аёллар!

Ҳозирги кунда айрим аёлларимиз ўзларини ёш кўрсатишга ҳаракат қилишиб,  калта кўйлак, очиқ-сочиқ, рўмолсиз юришни жуда хуш кўришади. Рўмол – бегона кўзлардан асровчи ҳаё пардаси ҳисобланади. Бошига ўраб олган рўмолини бир боғлаб, икки учини олдига тушириб қўйган аёлларга қараб, бунча чиройли экан-а, дейсизда, яна ортга бир қарагингиз келади. Рўмолсиз аёлларни кўрганингизда,  бир сиқим рўмол оғирлик қилибди-да, деган хаёлга борасиз. 

Авваллари тўйлар уйлар ҳовлисида ўтказиларди. Хонадон эгалари уйни таъмирлаб, тўй кунигача оила аъзолари ҳам тиниб-тинчимасди. Ҳозир-чи, қиш ҳам ёз ҳам бирдек бўлиб, ҳар ким ўзи хоҳлаган тўйхонада тўйларини ўтказишади. Уйда ўтказилган тўйлар файзли бўлади. “Меҳр – кўзда” деганларидай, қариндош-уруғлар учрашиб, дилдан суҳбатлашиб, фарзандлари бир-бири билан учрашади. Тўй тўйхоналарда бўлса, ҳаммаёқ тоза-озода бўлиб, келинга ҳеч қандай иш қолмайди, келин саришталикни билмаса, ётиб ухлаш ё телевизор кўриш, жуда бўлмаса, телефонда гаплашиб ўтиришдан бошқа нарсага қизиқмайди. Ота-оналар қизим борган жойида бирор ишни эплай олмай, қайинюртининг олдида юзи шувут бўлиб қолмасин, дейиш ўрнига “қизимиз бугун меҳмон, эркаланиб олсин”, дейишади. Ота-онани уйида бемалол эркаланиб, олай деб, ётиб телевизор кўришни канда қилмай ё телефон титкилаш билан овора бўлиб, кунининг хурсандчилик билан ўтаётганига мағрурланиб юриш тарбиясизликка очилган йўлдир. Қизим борган жойида бизга сўз теккизмай, қайнота-қайнонанинг ҳурматини жойига қўйсин, деб тарбия бериши ва саранжом-саришталикка ўргатиши керак. Шундагина қизи борган уйида қайнюртининг мақтовига сазовор бўлиб, раҳматини олади.

Бундан 20-30 йил илгари келинлар қайнота-қайнонанинг хизматида бўлиб, уларнинг ҳар бир сўзини буйруқ деб қабул қилишарди. Қайноналар бирор ёққа маъракага отланишса, келинлар тоғорага пишириқларини тайёрлаб беришарди. Бундай хислатларидан қайнона келинидан мамнун, сенга тарбия берган ота-онангга раҳмат, дея дуо қилишарди. Ҳозирги кунимизда-чи, кўпчилик хонадонлар замонавий усулда жиҳозланган, барча шароитлар муҳайё.Пишириқларни дўкондан олиб қўя қолишади.

Муҳтарама аёллар, ўткинчи дунёга, зеби-зийнатга берилмай, либосларимизни ёшимизга яраша кийиб, оддий матодан бўлсада, эгнимизга яраштириб кийсак. Аёл доимо эркакка нисбатан бир поғона паст юришини ҳам унутиб қўймайлик. Бўлар-бўлмасга, билиб-билмай, бошқалардан сўз эшитиб қолишдан эҳтиёт бўлайлик, азиз сингилжонлар!

Замира ШЕРМАТОВА. Қорабулоқ қишлоғи., 2019-01-15, 11:33 570
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.