26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиёжи миллат

Бошқа миллатларга қа­ралса, кўрилурки, мунтазам мак­таблари бор аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур.

50 сана муқаддимги замонда биз, туркистонликлар якка ва танҳо яшаб, бошқалар ила муо­мала ва муносабатимиз йўқ эди. Энди замон ўзгариб, бошқа миллатлар ила махлут бўлдик, шариъат ва ўз урфимиз устига қонун ва Оврўпа одатига итоат қилмоққа мажбурмиз.

Аммо қонун ва Оврўпа одат­ларини билмаганимиз учун бо­йимиз бўлсун, қози ва миллий ҳукамомиз ва аҳолимиз бўлсун, кўп ташвиш ва зарар кўрар.

Замони собиқда фақат ша­риъат билмоқ кифоя этарди. Энди қонун ва закўнни билмоқ ҳам лозимдур. Шариъат илми мадрасаларда, қонун илми Ру­сия гимназияга ўқумоқ керак. Сўнгра тўрт сана дорилфунун ўқиб, андин ҳуқуқшунос, юрист, таъбир жоиз бўлса, за­мона фақиҳи бўлиб чиқар. Суд маҳкамаларинда, давлат доираларинда кириб, ҳар ҳу­қуқшунос ўз муваккили ва ўз миллати ва ўз тоифаси ва ўз ватани ва ўз давлатининг  нафъига сўйлашур, мудофаа қилур.

Масалан, давлат думасинда биз Туркистон мусулмонларидан шундай ҳуқуқшунос вакил бўл­са, бизни дин ва миллатимиз нафъига ҳаракат қилур. Аммо шун­­дай одам бизда йўқ. Давлат думаси нари турсин, судга ва расмий маҳкамаларга кириб, бизни мудофаа қиладурғон ки­шимиз йўқ. Бошимиз оғриса дўқтурга борамиз. Аммо дар­димизни айтмоқга тил йўқ. Ўзи­миздан дўқтур йўқ. 

Иккимиз бир-биримиз ила низо қиламиз. Кетамиз закўнчига, аммо сўзламоққа тил йўқ. Ора­даги одамлар яна бизга фириб берар, пул берармиз, югурармиз, яна ишлар барбод, охири йўқ.

Иморат қилмоқчи бўлсак, плон-лойиҳаси лозимки,ин­же­нерга муҳтож бўлармиз. Аммо биз ҳануз “муҳандис” исмини билмаймиз.

Контур ва расмий дафтар тутиб, касса қуриб, тижорат эт­моқ лозим. Илм тижорат била турган, бухгалтерлик ҳисоби юритадурғон бойларимизга ке­рак, ул ҳам ўзимиздан бир нафар топилмайдур.

Ҳаммомликдан бу ишлар яхши бўлса керак. Бир неча бойвоччани биларманки, энг қаттиқ хизмат­ларга гирифтор. Сабаби надур – илмсизлик. Ҳолбуки, аларни “тўй”га атоси 5минг сўм сарф этиб эди.

Туркистон меваси, до­наси, тоши, тупроғи, эс­ки нимарсалари Оврўпо бозорига кетар. Муни Оврўпо даллоллари келиб, оз баҳога олиб кетар, меҳ­натни биз қилурмиз, фойдани улар кўрур. Ўз нимарсамизни Оврўпа бо­зорига элтиб, яхши баҳога сота турғон бизда бир одам йўқ. Азбаски, Оврўпа ила савдо қилатурғон киши (ўзи) аввал ўн сана илми ўқумоғи лозим.

Бизда шоҳи, адрас, бе­қасам, алоча ... бофликлар бор. Агарда бир нафар тех­ник ва муҳандисимиз бўл­са, бу даргоҳларни ислоҳ этар, аҳоли обод бўлур. Вал­лоҳ, яқин вақтда “дока” бо­филларимиздек зоеъ бўлуб кетар. Чунки Оврўпа янги асбоб ила мундин яхши қилиб чиқарур.

30 сана муқаддам Самар­қандни Ёмини маҳалласида 300 алочафоб ишчи бор эди. Ал-он 30 нафар йўқ, 10 сана сўнгра тамомдан маҳв бўлур.

Хулоса, мактабимиз, дў­ко­нимиз, корхонамиз, мадрасамиз ва ҳар нимарсамизни замонча ислоҳи лозиимдур. Валлоҳ, ҳар нимарса қўлдан кетар, бизда муздурликдан бошқа ҳеч иш қолмас. Бир ускуна, дў­кон ва саройни ишлатмоққа ҳам илми замоний ва замона шумлигини билатурғонларга мулк ва асбо­бимиз ўтар ва ўтуб турубдур.

Қисқа қилайлик, бошқа мил­латларни бойлари фақир ва етимлар учун мактаб ва до­рилфунунлар соладурлар, фақир ва етимлар ўқимоғу учун вақф “истепендия”лар таъйин қилур. Бошқа миллат миллиўнерлари мактаби ила истепендияси-ла, идора қи­латурғон газет ва мажалласи-ла, бино қилган дориложизин, барпо қилган жамъияти хай­рияси-ла фахр қиладур.

Бизникилар жуфт оти-ла, аро­баси-ла, тўйи ила ва...ла фахр этар. Ҳатто, ўз ўғилларини ўқут­майдурғон бойлар бордур. Бу кетишнинг охири ямондур, ўқу­моқ, ўқутмоқ керакдир. Бо­ла­ларга оталаридан илми диний ва илми замонавий мерос қолсун.

Бутун Туркистондан ўн бой йилинда минг сўмдан берса, 25 бола учун Тошканда “диний ва замонавий” бир “пансиун” лайли ва наҳори 5 мукаммал мактаб бино бўлуб, ҳар йил ҳукумат мактабинда 50 бола тай­ёрлайдур. Ўн йилда булардин ... 200 муҳандис, дўқтур, ҳуқуқ­шунос, муаллим, техник, за­мона тожири, валлоҳ ... чиқар ва бизни замон одамлари қа­торида қўярлар ва давлат ишига кирарлар. Руслар ила бизни ҳасан имтижозларимизга хизмат қиладурлар.

Ал-он миллатимиз бой­лардан шуни кўз тутар, хало­йиқни бар­бод этадурғон тўй­ларни эмас. Оҳ бу сўзларни тушунатурғон бойлар бизда етишганму?

“Самарқанд” газетаси, 1913 йил, 12 июль.                

Маҳмудхўжа Беҳбудий, 2019-01-15, 12:01 772
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.