26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Минг чақиримли йўл таъмирланади

Жорий йилда Туркистон вилоятида автомобиль йўллари соҳасини ривожлантиришга республика ва вилоят бюджетидан ҳаммаси бўлиб 42 млрд. 650,2 млн. тенге ажратилиб, 69та иншоот ёки 974,2 чақирим йўл ва кўча ҳамда 8та кўприк қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилади.

ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги билан Туркистон вилояти ҳокимлиги ўртасида 2018 йил 30 ноябрда “Туркистон шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ўзаро битим ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум” тузилганди.

Шартнома асосида 2019 йили республика бюджетидан 70/30 фоиз паритет асосида вилоят миқёсидаги маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларига 7,6 млрд. тенге қаралиб, асосий паритет 50/50, яъни мақсад – вилоят бюджетидан ажратилган 20 фоиз маблағни Туркистон шаҳрининг ички кўчалар тизимини ривожлантиришга йўналтириш. Жорий йили Туркистон шаҳрининг ички кўчаларида таъмирлаш ишларини олиб боришга вилоят бюджетидан – 2 млрд. 587,5 млн. тенге ажратилган.

Шунингдек, Туркистон шаҳрида янгидан барпо этиладиган аэропортга (шаҳарнинг шимоли-ғарб йўналишида) олиб борадиган йўл қурилишига вилоят ҳокимлиги томонидан иқтисодий-техник ҳужжат тайёрланмоқда. Йўлнинг умумий узунлиги – 11,7 чақиримни ташкил этади.

Бундан ташқари, Туркистон шаҳрида янги автобекатлар қуриш бўйича Шимкент йўналишида хусусий сармоя ҳисобидан 3 гектар ҳудудда бир кеча-кундузда 10 минг йўловчига (600 автобус) хизмат кўрсата оладиган автобекатнинг қурилиши юритилади. Қизилўрда йўналиши бўйича ҳозирги кунда вилоят меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси янги автовокзал ўрнини аниқламоқда. Сармоядорлар янги автовокзал барпо этиш ниятида.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати, 2019-01-15, 12:41 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.