26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эъзозахон – аълочи ҳамда “малика”

Мустақил Қозоғистонимизнинг келажаги ўқимишли, тарбияли ёш шогирдлар қўлидадир. Давлатимизнинг келгусида гуллаб-яшнаши учун соғлом ва баркамол ёшларга таълим-тарбия бераётган устозларнинг машаққатли меҳнати таҳсинга лойиқдир. 

111-сонли М. Маметова номли ўрта мактабининг 3-синф ўқувчилари йил якунида “Кўклам маликаси” танловини уюштириб, 2016-2017 йилги ўқув йилини муваффақиятли тамомлашди. Рус тилида уюштирилган танловда иштирок этган 8 нафар қизлар орасидан 3-“Б” синф ўқувчиси Эъзозахон Давлатбоева “Баҳор маликаси” унвонига сазовор бўлди. Унинг эгнидаги қоғоз салфеткадан тикилган либоси, рақси, саволларга жавоби ҳамда ўзини рус тилида таништириш шартлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди ва “Малика” тожини тақиш насиб этди. 

Шунингдек, дугонам Эъзозахон камина қатори, жорий ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаб, синфдошлари, синф раҳбари Гулмира Сулаймонова, бува-бувиси, ота-онаси ҳамда сингиллари Чинорахон ва Камолахонларнинг ишончини оқлади.

Тадбирда иштирок этган ота-оналар, бувилар мактаб маъмурияти ҳамда рус тили фани ўқитувчимиз Севара Эргашевага миннатдорчилик билдириб қолдилар.

 

 

Дилнавоз ҒОФУРЖОНОВА, 3-“Б” синфнинг аълочи ўқувчиси., 2017-06-05, 10:40 865
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.