26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда ўзбек киноси кунлари

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили бўлгани барчага маълум. Ўша ташаббус доирасида қардош халқларнинг яқинлигини мустаҳкамлашга таъсир кўрсатадиган турли тадбирлар уюштирилган эди. Муҳим тадбирлар ҳамон давом этмоқда. 

Куни кеча Туркистон вилоятида Ўзбек киноси кунларининг тантанали очилиш маросими ўтди. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Бош консули Аброр Фатхуллаев ва Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икром Ҳошимжоновлар қўш элнинг тотувлиги ва дўстлигига муҳим ҳисса қўшадиган нуфузли анжуман билан табриклаб, тарихий фильмларнинг тарбиявий аҳамияти ҳамда мазмуни ҳақида айтиб ўтдилар. 

– Кино – ҳар қандай давлат маданиятининг кўзгуси ҳисобланади. У шу халқнинг турмуш тарзи ва анъаналарини тарғиб қиладиган қуролдир. Шу боисдан ҳам бугунги кунда бутун жаҳонда кино ва телефильмлар соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги тадбир икки эл ўртасидаги олтин кўприк, қардош қозоқ-ўзбек халқларининг дўстлиги ва бирлигини кучайтирадиган омил бўлишига ишончим комил. Туркий халқларнинг умумий маданияти ва адабиёти эгиз тарихий фильмларни тарғиб қилиш, кинорежиссёрлар ва актёрлар ўртасидаги ижодий мулоқотни кучайтириш, тажриба алмашишга йўл очиш ҳисобланади. Қозоқ ва ўзбек – томири бир туғишган халқлар. Икки элнинг маданияти ва урф-одатлари, дини, тили ўхшаш. Қозоғистон ва Ўзбекистон асрлар бўйи сақланган дўстлик ва алоқаларни кучайтирибгина қўймай, янги даражага кўтаради. Туркистон вилоятига келиб, халқимизнинг маънавий бойлигини кўпайтиришга қўшган муҳим ҳиссаларингиз учун миннатдорчилигимни билдириб, барчангизни Ўзбек фильмлари кунларининг очилиш маросими билан чин юракдан табриклайман! – деди Малик Нуржанули. 

Тадбир давомида қозоқнинг буюк шоири Абайнинг болалик чоғи, фаолияти, ижоди ва мероси ҳақидаги ҳужжатлардан фойдаланиб туширилган “Слово Абая” ҳужжатли фильми (режиссёри: Шуҳрат Маҳмудов), Чингиз Айтматов қиссаси асосида суратга олинган “Сарвқомат Дилбарим” бадиий фильми, “Ozbekfilm”киностудияси туширган тарихий кинокартина – “Ойқиз” эртаги (режиссёри: Акбар Бектурдиев) Туркистон шаҳар маданият уйига йиғилган томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2019-01-15, 12:53 311
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.