26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Озодаликда файз-барака бор!

ёхуд тарбияни тарбиясиздан ўрган

Одатдагидай бола­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рим­­­­­­ни олиб, бирини мак­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­таб­­­­­­­­­­­­­­­­га, иккинчисини боғча­га қў­­­­­­­­­­йиб, ўзим ишга йўл ола­ман. Олдимизда ке­­­­­­­­­­­­­­­­­таёт­ган кат­та ёшдаги аёл­­нинг ер­га қандайдир ахлат таш­ла­­ганини кўрган тўрт ёшли қизим:

– Ойи, анави опоқини қа­ранг, тарбияси йўқ экан, ах­латни ерга ташлаб кетяпти, – деди.

Ўғлим эса:

– Экологияни бузяпти, – деб қўшимча қилди.

Фар­зандларимга кички­на­лигидан тарбия кўр­ма­ган инсонларгина кў­чани ифлослайди. Одамлар ах­латни кўчага таш­лай­вер­са, шаҳримиз ах­лат­хо­на­га айланади. Оқи­бат­да эко­логиямиз бузилиб, биз нафас олаётган ҳаво иф­лосланади, касалликлар кў­паяди, деб уқтириб ке­ламан. 

Шундай деймизу, айрим “тарбия кўрган”, лекин фа­росатсиз (ўша аёл каби) одамлар орасида, “менга ни­ма, кўча супурувчилар шуни тозаламаганда нима иш қи­лишади, шунга яраша пул олишади-ку”, дейдиганлари йўқ эмас. Фаррошларга мен­си­май, паст назарда қарай­ди­ганлар ҳам топилади.

Кўча тозаловчилар турли мамлакатларда қандай ишлайди ва уларга эҳтиёж қандай?

Ушбу касбга дунёнинг де­ярли барча бурчакларида жуда ҳам эҳтиёж катта. Чунки шаҳар кўчала­рининг тозалиги улар ма­да­­ни­яти­нинг асосий кўр­сат­кичидир. 

Масалан:

Германияда: немислар синч­­­­­ковлик ва жиддийлик хис­латлар билан бошқа мил­латлардан ажралиб туради. Уст боши ифлос, маст ҳол­да кўча тозалайдиганлар не­мисларга хос эмас. Гер­ма­нияда уларни 3 йил даво­мида курсларда ўқитиб, юқори тоифали мутахассис бўл­гандагина ишга олишади. Шунга яраша бошқа дав­лат­ларга қараганда ойликни ҳам яхши тўлашади. Маошдан ташқари уларга зарарлиги, об-ҳаво бузилган кунлари ва тунги сменаларга тўғри кел­ганлиги учун қўшимча пул тўлашади.

Беларус мамлакатига кел­сак, пойтахти Минск шаҳ­ри собиқ Иттифоқ дав­ри­да энг тоза шаҳар ма­қо­ми­ни олган. Мустақиллик йил­ларида ҳам бу давлат то­залик талабларига содиқ қол­ди. Шу сабабли, хорижлик сай­ёҳлар бу давлатни Евро­па марказидаги тозалик эта­­­­­лони деб биладилар. Бундай тозалик давлатга ар­зон тушмаслиги аниқ. Чунки, кўча тозаловчилар кўп ойлик олишмасада, ма­оши университет про­фес­сорлари, шифокор, ўқи­тув­чиларникидан анча кўп.

Россияда Москва ва Пи­тер кўчаларини тоза­лаёт­­­­­­ганларнинг 90 фоизи То­жи­­­­­­­­кистон, Ўзбекистон, Озар­­байжондан борган меҳ­нат муҳожирлари. Лекин мам­ла­катда жиноятларнинг 70 фоизи улар томонидан содир этилаётгани ҳам аччиқ ҳақиқат. Чунки улар­нинг маоши кам, яшаш ша­роитлари оғир. Москва учун бу касб ўта хавф­ли. Шаҳарда ҳар йили юзлаб фаррошлар ҳалок бўлади. Россиянинг бошқа ша­ҳарларида аҳвол бирмунча яхши. Чунки, ша­ҳар қанчалик ки­чик бўлса, муаммолари ҳам кам бўлади.

Нозик елкаларингда юртнинг поклиги...

Кунига ишга кета­ёт­га­нимда кўчамизни то­за­лаёт­ган чамаси 50 ёш­лардаги аёл­­­­­­­­­га кўзим ту­шади. Ҳатто ёмғирли-қорли кунларда ҳам одам­лар юрадиган йўлак­ча­ларни тозалаётган бў­лади. Олдига бориб, суҳбат­лашгим келарди-ю, бироқ, рози бўлармикин, деб ботин­масдим. Ахийри бир куни ўзимда куч тўплаб, олдига бориб, салом бердим. Биров билан гаплашгиси келган­­ми, гапимиз қовушиб кет­ди. “Югдорсервис” МЧБ хо­дими, исми Райҳон экан. 

Туғма ногиронлиги ту­­файли турмушга чиқмаган ва шу сабабли яқинларимга оғирлигим тушмасин, деб ёл­ғиз ўзи ижарада яшаркан. Мактабни аъло баҳоларга битирган, лекин шароити тўғ­ри келмай, ўқишга ту­шол­маган экан.

– Райҳон опа, айтингчи, неча йилдан буён бу кор­хо­­нада ишлаб келасиз, ша­ро­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­итларингиз қандай, но­гирон­­­ларга имтиёзлар борми, ма­ош­­­­­ни яхши тўлашадими?

– Бу ерда ишлаётганимга 10 йил бўляпти. Илгари сом­сахонада ишлардим. 2008 йили ҳозирги бригадиримиз ўтиб кетаётиб, қизла­ри­мизни кўрмадингми, деб сў­­­­­раб қолди. Кейин эса бизга ишга кирмайсанми, бар­қа­рор маошинг бўлади, деб таклиф қилганди. “Озо­да­ликда файз-барака бор”, деб шундан бери ушбу ташки­лотда ишлаб келаман. Тонг­ги соат 6дан 13.00гача иш­лайман. Одамлар ишга бор­­­­­­гунича биз йўлакчалар, йўл­ларни тозалаб қўйишимиз керак, айниқса, қор ёққан кун­лари биринчи навбатда одам­ларга юриш осон бўл­син, деб йўлакчаларни тоза­лай­миз. 5-6та одамдан гу­руҳ­ларга бўлиб қўйилган. Ҳар би­римизга тозалайдиган жо­йимиз белгилаб берилган. 50 минг тенге ойлик маош оламан. Байрамларда ҳар бир гуруҳдан бир ходимга муко­­­­фот пули берилади. Янги йил­да барчамизга совға ҳадя этишади. Ногиронлигим ту­файли оғир ишларни қил­май­ман. Уларни кўпроқ эркак­лар­га топширишади.

– Шу вақтгача, ма­салан, Сиз кўчани супу­раёт­га­нин­гизда олдингиздан ўтиб кетаётган одамлар тозала­ётганингизни кўриб ту­риб ахлат ташлаб кетган ҳо­латлар бўлганми ва бун­дай вазиятда қандай йўл ту­тардингиз?

– Бундай ҳолатлар кўп бўлган (кулади). Лекин беш бармоқ бирдаймас. Ҳар хил одамлар бор. Уларнинг ҳар бирига гапириб ёки кўнглим­га олиб яшасам, унда яшаш­­нинг  ҳожати қолмайди. Биз­да шундай тартиб бор, кў­чада кетаётган одамлар ахлат ташлайдими, масхара қилиб гапиришадими, нима бўл­­­­­­­­­ганда ҳам, биз ҳеч ким  би­­лан тиллашмаслигимиз, уруш­­­­­­маслигимиз керак. Чун­ки, раҳбариятимизга ҳам бун­дай муаммолар керак эмас. Тинч­­­гина ҳеч кимни эшит­маган, кўрмагандай бўлиб ишингизни бажариб юра­­ве­­ринг, дейишади. 

Бир куни бир воқеа бўл­ди. Қор қалин ёққан кун. Одамлар чиқишидан олдин со­­вуқда қийналиб, энгашиб йў­лакчаларни тозалаяпман. Кимдир белимдан босиб ўтиб кетди. Қарасам, бир киши мендан тиргак сифатида фойдаланиб, кичкина ариқ­чадан сакраб ўтган экан. Ёнимдаги шерикларим уни кў­риб, шунақа жаҳллари чиқди. Шунда ёмон кўнглим оғриган, йиғлаб юборганман.   

– Райхон опа, навбатдаги са­волим қалбингизга оғир ботса, олдиндан узр сў­рай­ман. Ёлғиз яшагандан кў­ра, ҳеч бўлмаса, фарзанд асраб олишни...

– Мен ҳозир ўзим оғир ша­­­­­­­­роитда яшаяпман. Бола ас­р­аб олсам, мен унга қан­дай келажак яратиб бера­ман. Ўзим қийналганим ет­маганидай, уни ҳам қий­наб қўяманми, деб ўйлай­ман. Лекин, Аллоҳга шукр, ёл­ғиз­ман, деб ноли­май­ман. Ҳеч ки­мим йўқ деб ҳам айтмайман. Опа-син­гилларим, қариндош-уруғ­ларим бор. Улар билан бор­ди-келди қилиб тураман. Ал­лоҳ берган умрни чиройли ўтказишга ҳаракат қиламан.

– Суҳбатингиз учун раҳ­мат!

P.S. Ҳар бир инсон ҳаётда ким, қандай касб эгаси бўлишидан қатъиназар, Райҳон опа каби ҳар бир куннинг қадрига етиб, бировларнинг кўнглини оғритмай яшашга интилса, турмушимиз фаровон бўлиб, муаммоларга ўрин қолмасди, назаримда.

М. ЭЛТОЕВА, 2019-01-17, 10:23 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.