26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорлик одимлари

Алмати шаҳрида жа­мо­ат фахрийси, “Парасат” ордени соҳиби, таниқли дра­матург Сабит Дўсанов­нинг таваллуд айёми ни­­шон­­ланди. Тадбирда Ўбекистон Респуб­ли­касининг Қозо­ғистондаги Бош консули Аброр Фатхуллаев, Ўзбе­кистон Ёзувчилар уюшмаси қо­шидаги Қозоқ адабиёти бўлими раҳбари, ҳамюртимиз М. Ис­лом­­қулов, Озарбайжон ва Қир­ғизистон Республикалари Ёзув­чилар уюш­малари раисла­ри ҳамда ҚР ўз­бек­лари “Дўст­­лик” ҳамжамияти ра­иси И. Ҳошим­жоновлар иштирок этдилар. 

И. Ҳошимжонов ўзбек миллати номидан Сабит оғани “Дўстлик” медали билан тақдирлаб, кифтига зарбоф чопон ёпди. Шу ерда сўз­га чиққан жамоат арбоби Ўл­жас Сулейменов қозоғистонлик ўзбекларга миннатдорчилик бил­­дир­ди.

***

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консули Аброр Фатхуллаев ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжа­мияти раиси И. Ҳошимжонов ҳамроҳ­ли­гида шаҳри­миздаги М. Юнусов раҳ­барлик қилаётган халқаро “Бу­юк Ипак йўли” университети ус­­­тозлари ва ўзбе­кистонлик тала­ба­­­­­­­­­­­­­­лар билан учрашди.

Бош консул талабаларни қи­зиқтирган кўплаб саволларга жа­воб берди. Ёш мутахассисларни дип­ломларини нострификациялаш усулини енгиллаш­­тириш, ўзбе­­­­­­­­­­­­кис­тонлик талабалар ассам­­бле­ясини тузиш, ҳарбий ва ички ишлар ор­­­­­­­ганларига ишга жойлашиш ма­са­­лалари қизиқтираётган экан. 

И. Ҳошимжонов эса ўзбекис­тонлик талабаларнинг Қозоғис­тондаги олий ўқув юртларидан олган дип­ломларини ностри­фи­кациялаш борасида “Дўстлик” ҳам­жамияти номидан ёзилган хатни Бош консулга  топширди.  

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2019-01-17, 10:46 367
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.