26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Электромотоцикл Чўрноқда ишлаб чиқарилган

Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси Тиловберган Худойберганов асос солган, фарзанди Қудрат Тиловберган ўғли ривожлантириб, ишлаб чиқаришни кенгайтираётган Чўрноқдаги мебель корхонасида бир неча йил муқаддам электромотоциклларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди. 

Аккумулятор ёрдамида соатига 60 километр тезликда 250 кг юк билан ҳаракатланувчи темир тулпорларнинг дастлабкилари шу ерда йиғилиб амалда фойдаланилмоқда. Эҳтиёт қисмларнинг асосий улуши маҳаллий муҳандислар ихтироси самарасидир. Вилоят ҳокимлиги мутасаддилари мазкур янгиликдан воқиф бўлиб, уни муносиб баҳоладилар ва бошқа ишлаб чиқаришларда ҳам фойдаланиш зарурлигини тавсия этдилар. Астанадаги халқаро ЭКСПО–2017 кўргазмасининг асосий мақсади муқобил энергия манбаларини амалда қўллаш орқали янгиликларни жорий этиш бўлса, ушбу масала Туркистоннинг Чўрноқ қишлоғида электромотоцикл мисолида ўз амалий ечимини топди, деб ҳисоблаш мумкин. 

 

Суратда: корхона раҳбари Т. Худойберганов ҳамқишлоқлари Қ. Ирисбеков ва ҳамкасблари даврасида электромотоциклларни кўздан кечирмоқда. 

Муаллиф тасвири.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-05, 10:42 195
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.