26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бунёдкорликдан яшнаган замин

А. Мамин Туркистондаги жадал қурилишлар билан танишди.

ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келди. Сафар давомида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев Туркистон шаҳрида янгидан бунёд этилаётган иншоотлар қурилиши билан таништирди. 

Меҳмонлар даставвал қурилишни олиб борувчи компания ходимлари билан учрашиб, уларнинг меҳнат шароитлари билан танишишди.

Туркистон шаҳрининг Бош режаси бўйича 7,7 гектар майдонда маъмурий - тадбиркорлик маркази қурилади. Унда вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ҳамда минтақавий департаментлар бинолари бўй кўтаради. Қурилиш ишлари жорий йилнинг январь ойида бошланиб, 2020 йилнинг март ойида тугатилади, деб кутилмоқда.

Шунингдек, Астана шаҳри ҳокимлигининг топшириғи бўйича шаҳарнинг чиройини очадиган “Астана” майдони қад кўтаради. Унинг қурилиш ишлари 2019 йилнинг март ойида бошланиб, 2020 йилнинг декабрь ойида битказилади. 4,7 гектар ерга қуриладиган иншоотнинг қурилиш ишларига 100 киши жалб этилади.

Шунингдек, “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси” ҲЖ буюртмасига кўра, 1000 кишига мўлжалланган Конгресс маркази қурилади. Маданият ўчоғининг қурилиш ишлари келгуси ойда бошланиб, 2020 йилнинг охирида тугатилади. Иншоотнинг умумий майдони 3 гектар, бинонинг майдони 14200 кв. м.ни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси” ҲЖ Ўқувчилар саройи қурилишларини олиб боришга буюртма берган. 1 гектар ернинг 10000 кв.м.да замонавий типдаги бино қад ростлайди. Қурилиш ишлари жорий йилнинг февраль ойида бошланиб, 2020 йилнинг декабрь ойида бино фойдаланишга берилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Туркистон шаҳрида қуриладиган иморатларнинг майдонлари белгиланиб, лойиҳалар тасдиқланган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-17, 10:56 226
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.