26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дори воситалари қимматлашмайди

«Қозоғистонда дори воситалари нархларини созлаш тўғрисида» Қонуни қабул қилинди

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда барча дори воситаларининг чекланган нархлари тасдиқланди. Юртимизда дори воситалари нархларини созлаш масаласи Парламент Сенатининг пленар мажлисида муҳокама қилинди.

ҚР Соғликни сақлаш вазири Е. Биртановнинг маълум қилишича, ушбу ўзгаришлар Қозоғистон Республикаси Президентининг Мактубида белгиланган вазифалар ҳамда «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори доирасида ишлаб чиқилган. 

– Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – фуқароларни арзон баҳода зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, соғликни сақлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини назорат қилиш, – деди Е. Биртанов. – Шунингдек, улар нархларининг сунъий равишда оширилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишдан иборат.

Вазир Россия ва Беларусда дори воситларининг нархлари қатъий белгилангани ва бу яхши самара бераётганини мисол қилиб келтирди. 

– Юртимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизациялаш мақсадида маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ ва бож тўловида имтиёзлар берилган. Шунга қарамай, дорилар баҳоси ўсиб боряпти. Алмати ва Астана шаҳарларида ўтказилган мониторинг натижасида уларнинг нархларидаги тафовут 100 фоизгача бораётгани аниқланди. Ушбу Қонун лойиҳаси қабул қилинса, дори воситалари нархларини созлаб туриш имконияти яратилади, чакана ва улгуржи нархлар ҳақидаги ахборот шаффоф бўлади. Бунинг учун телефонларга мобиль қўшимча такомиллаштирилмоқда. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-01-18, 17:04 243
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.