26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши «ақлли шаҳар» лойиҳаси билан танишди

Нурсултан Назарбаев Ақмўла вилоятидаги Ақкўл шаҳрига хизмат сафари доирасида у ерда амалга татбиқ этилаётган «Smart Aqkol» лойиҳаси билан танишди. 

Аввал хабар қилинганидек, Ақкўл юртимиздаги биринчи «ақлли шаҳар» сифатида тарихга киради. Бу ердаги «Ақлли шаҳар» мажмуаси электрон давлат хизматларини шакллантириш учун «Электрон ҳукумат» тизимига босқичма-босқич интеграцияланади.

Таъкидлаш жоизки, «Smart Aqkol» лойиҳасини «Қазақтелеком» ҲЖ, «Tengrilab» ҳамда «Евразия» инновациявий технология гуруҳлари амалга оширди. 

Ақкўлда мазкур инновацион технологияни жорий қилишнинг дастлабки босқичларидаги асосий йўналишлар транспорт, полиция, хавфсизлик, таълим, соғликни сақлаш, энергетика, сув таъминоти ва сув чиқариш, уй-жой-коммунал хўжалиги учун тегишли қуйи тизимларни яратишдан иборат бўлиб, шаҳарда 17,5 чақирим тола-оптик алоқа тизими тортилиб, ижтимоий Wi-Fi ва LTE (симсиз ахборот узатиш технологияси) тизими янгиланди. Натижада шаҳарда 100тага яқин видеоназорат ускунаси, 4500та сув ҳисоблаш ускунаси, 6000та электр қувватини ҳисоблагич, йўл трафиги, ёнғин ҳимояси, тунги чироқлар тизими ва бошқа ускуналар бир марказдан бошқарилади. Мазкур тизим орқали шаҳар ичидаги жараёнларни бошқариш соддалаштирилади ва аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади. Шунингдек, бу тизим фавқулодда вазиятлар ва қоидабузарликларни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш имконини беради.

Эндиликда юртимизда «Ақлли шаҳар» маданиятини шакллантириш ва ақлли иқтисодиёт учун кадрлар тайёрланиши кутилмоқда.

«Қоз Ахборот», 2019-01-18, 17:08 218
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.