26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қонунга мувофиқ юритилмоқда

Туркистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди. Шаҳар раҳбари Туркистоннинг вилоят маркази мақомини олиши муносабати билан шаҳарда қуриладиган янги иншоотлар учун зарур ер майдонларини давлат тасарруфига қайтариш хусусида гапирди.

Туркистон шаҳрини туркий олам маданий-маънавий маркази сифатида ривожлантириш бўйича Бош режага мувофиқ бунёдкорлик ишлари уч йўналишда юритилади. «Тарихий ҳудуд» – 88,7 гектар, «Маънавий-маданий ҳудуд» – 98 гектар, «Маъмурий тадбиркорлик маркази” – 700 гектарни ташкил этади. Шу ҳудудларда қурилиш учун зарур ерларни хусусий мулкдан давлат эҳтиёжига қайтариш ишлари қонун асосида юритилмоқда», – деди А. Ўсербаев. – «Маънавий-маданий марказ» эҳтиёжи учун 167 ер участкасини қайтариш керак. Акт тузилиб, суратга олинган. 161та кўчмас мулкни баҳолаш ишлари тўлиқ якунланган. Уни «Экспо Оценка» МЧБ олиб бормоқда. 91 нафар хусусий мулк эгасининг розилиги олинган. Улар розилик берган объектларнинг 13таси бузилмоқда.

Баъзи сабабларга кўра кўнаётган 40та хусусий мулк ҳужжатлари қонунга мувофиқ судга йўлланди. «Маъмурий-тадбиркорлик маркази»га зарур 672 гектар ер майдонининг 470 гектари давлат эҳтиёжига қайтарилган. Агар хусусий мулк, уй, қаҳвахона ёки бошқа мақсаддаги мулк соҳиблари уларга тавсия этилган баҳога норози бўлса ўз хоҳишларига мувофиқ лицензияси бор муассасага баҳолатиб пировардида аввалги ва кейинги баҳолаш натижалари судга йўлланади ва қонунга мувофиқ ҳал қилинади. 

Аҳоли билан уларнинг илтимосига мувофиқ 29 кишидан иборат комиссия ишламоқда. Комиссия таркибида давлат хизматчилари, депутатлар, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлар раҳбарлари бор.  

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-01-18, 17:20 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.