26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда қурилиш тезлашади

Аввал хабар қилганимиздек Туркистонга махсус хизмат сафари билан ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин келди.

У даставвал вилоят марказидаги қурилиш ишлари билан танишди. Шундан сўнг Туркистон вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят марказини тараққий эттиришга бағишланган катта йиғилишда қатнашди. Унда, шунингдек, Туркистон вилоятининг ҳокими Ж. Туймебаев, вилоятлар раҳбарларининг ўринбосарлари, миллий компаниялар вакиллари ва сармоядорлар ҳам иштирок этдилар. Йиғилишда сўзга чиққан минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев Давлат раҳбарининг Туркистон шаҳрини ривожлантириш ҳақидаги топшириғини бажариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.

– Ҳозирги кунда маъмурий-тадбиркорлик марказида 672 гектар ердан 513 гектари давлат тасарруфига олинди. Шундан 48,4 гектардаги биринчи навбатда қуриладиган 13 иншоотни бошлаш учун ер участкалари тўлиқ бўшатилди ва 7та иншоот қурилиши бошлаб юборилди. 88та беш қаватли уйнинг қурилиши бўйича (2724 квартира, 200 минг квадрат метр) 

тайёргарлик ишлари тугатилди. Уй-жой қурилиши “Туркистон ИТК” иштирокида хусусий қурувчилар ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, Астана шаҳри буюртмаси бўйича “Астана” майдони барпо этилади. Унинг қурилиши жорий йилнинг март ойида бошланиб, 2020 йилнинг декабрь ойида тугатилади. Шунингдек, Туркистон шаҳрининг маънавий-маданий ҳудудида «Самұрық-Қазына” МФЖ” ҲЖ буюртмаси бўйича Хожа Аҳмад Яссавий музейи биносининг қурилиши бошланди. Бундан ташқари, аэропортнинг қурилиши ҳам юритилмоқда. ҚР Саноат ва янги технологиялар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси, ҚР Мудофаа вазирлиги ҳамда “Қазаэронавигация” ҲЖ мақуллаган Туркистон шаҳридаги аэропортни қуриш учун 905,3 гектар ер участкаси ажратилди, – деди минтақа раҳбари Жансейит Қансейитули.

Йиғинда ҚР Маданият ва спорт вазири А. Мухамедиули Култепа тарихий ўрнини янгилаш ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, ўзга вилоятлар ҳамда шаҳарлар вакиллари ҳам ўзларига топширилган иншоотларнинг қурилиш жараёни бўйича ахборот бердилар. 

Йиғилишда Алмати вилояти ҳокимлиги “Ёшлар саройи” биноси қурилиши бошланганини маълум қилса, Ақтўбе вилояти “Ҳазрат Султон” қўриқхонасида маданий-ҳордиқ олиш иншоотлари барпо этилишини айтиб ўтди. Атирау вилояти – очиқ осмон остида маданий-тарихий музей қурилишини бошламоқчи. Шарқий Қозоғистон вилояти – мусиқий фаввора қуришни режаламоқда. Шимолий Қозоғистон вилояти – олимпиада захираларини 

тайёрлайдиган вилоят спорт мактабини қуради. Жамбил вилояти – “Ҳазрат Султон” қўриқхонасида маданий-тарихий Ташриф марказини бунёд этади. Ғарбий Қозоғистон вилояти – Тарихий-муқаддас жойлар маркази қурилишини юритади. Бундан ташқари, Қўстанай вилояти – Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносини, Қизилўрда вилояти – Шарқ ҳаммомини, Манғистау вилояти – Амфитеатр қурилишини бошлайди. Алмати – Медиа-марказ, Шимкент шаҳри – вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси қурилишига киришади. 

Йиғилиш сўнгида ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари А. Мамин нотиқлар кўтарган масалалар эътиборга олинишини айтиб, Элбоши топшириғи бўйича Туркистон шаҳрини ривожлантириш учун  масъул шахсларни қурилишни жадаллаштиришга ундади.

Туркистон вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-18, 17:23 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.