26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аждодлар мероси – бебаҳо бойлик

Туркистон шаҳрида ҚР Парламенти Мажлиси Ижтимоий-маданий ривожлантириш қўмитаси “Тарихий-маданий мероснинг муҳофаза қилиниши ва кенгроқ танилишини қонуний жиҳатдан таъминлаш”  мавзусида сайёр мажлис ўтказди.

Унда ҚР Парламенти Мажлисининг депутатлари – Ижтимоий-маданий ривожлан­тириш қўмитаси аъзолари, Туркистон вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, давлат органлари, жамият, маданият, археология ташкилотлари вакиллари, таҳ­лил­чилар, Х. А. Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университети ҳамда Қозоғистон бошқа олий ўқув юртларининг олимлари иштирок этишди. Мажлис доирасида тари­хий-маданий меросни муҳо­фаза қилиниши ҳамда кенг­роқ танитилишининг қонуний жиҳатдан таъминлаш маса­лалари кўрилди. “Тарихий-маданий қадамжоларни муҳо­фаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида” ва “Қозоғистон Республикасининг баъзи бир конституциявий ҳужжатларига тарихий-маданий мерос масалалари юзасидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қозоғистон Республикасининг Қонуни лойиҳалари муҳокама  қилинди.

Қонун лойиҳаларида та­рихий-маданий мерос иншо­отларини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, тарихий-мада­ний тадқиқот юритиш, жой­ларни қонунлаштириш маса­лаларига алоҳида эътибор қаратилган. Депутатлар ҳам­да Қўмита мажлисида ишти­рок этаётганлар бугунги кун­да янгидан аниқланиб, та­рих ҳамда маданият ёдгор­ликлари мақоми берилган кўп жойларнинг сақланиши кўнгилдагидек эмаслигини  тилга олишди.

Қозоғистонда 25 мингдан зиёд тарихий-маданий ме­рос иншоотлари мавжуд. Улардан 11 мингга яқинига самарали фойдаланиш, уларни бошқариш ҳамда сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича қо­нуний, маъмурий тадбирлар таъминланишини талаб қи­ладиган умуммиллий ма­даний бойлик бўлиб ҳисобланиши та­рих ҳамда маданият ёдгор­ликлари мақоми берилган.

Ижтимоий-маданий ривож­лантириш қўмитасининг ко­тиби Б. Мамраев олиб борган учрашувда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев, ҚР Мада­ният ва спорт вазири ўрин­босари А. Р. Райимқулова, А. Марғулан номли Археология институтининг директори, ака­демик Б. А. Байтанаев, архе­олог, тарих фанлари док­тори З. С. Самашев, “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-мада­ний қўриқхона музейининг ди­ректори Н. Ахметжанов, ар­хеолог, тарих фанлари док­тори В. Зайберт, Х. А. Яс­савий номли Халқаро қозоқ-турк университетининг вице президенти, профессор Жен­гиз Тўмар, ҚР Парламенти Маж­лисининг депутати, тилга олин­ган қонун лойиҳалари бўйича ишчи гуруҳнинг раҳбари С. Абдрахманов сўзга чиқдилар.

Мажлис иштирокчилари жамиятнинг барча  соҳаларида муҳим ўзгаришлар қилишга руҳлантирган Элбошининг “Ке­лажакка йўлланма: маънавий янгиланиш”, “Буюк Даштнинг етти қирраси” номли дастурий мақолаларида берилган вази­фаларни бажариш лозимлигини таъкидлашди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-01-18, 17:53 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.