26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжамиятда ҳамнафаслик ва ҳамоҳанглик сезилса...

Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан “Дўстлик” ҳамжамияти томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида ҳамжамият кенгаши аъзолари ҳамда фаолларининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши Шимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси уйида ўтди. 2018 йилда бажарилган ишлар ва 2019 йили амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинган йиғинда жамоат арбоби Р. Холмуродов, Туркистон вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов, “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти Директор – бош муҳаррири 

А. Сотволдиев, Шимкент шаҳар, Туркистон вилоят ҳамда туман этномаданият бирлашмаларининг раислари қатнашдилар. 

Кун тартибига мувофиқ, ўтган йилда ҳамжамият томонидан ташкиллаштирилган тадбирлар ҳақида раис 

И. Ҳошимжонов қисқача маъруза қилиб, оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолаларга тўхталди. Амалга оширилган ишлар ҳисоботини жойларда бериш ёки марказда барча вилоят ва туманлардан вакиллар иштирокида кенгайтирилган йиғин ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама қилиниб, февраль ойида Туркистон ва Шимкент шаҳарларида ўтказишга келишилди. 

2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режасининг лойиҳаси тасдиқланди. Унга кўра, февраль-декабрь ойлари оралиғида Тошкент, Самарқанд, Жиззах шаҳарларида “Бауырлас ел” (“Қардош эл”) фильми тақдимоти, “Биз бир халқмиз” мавзуида тарихчи олимлар ва сиёсатчиларнинг давра суҳбати, Халқаро танловлар ғолиби, санъаткор А. Каримовнинг концерт дастури, шаҳар ўзбек драма театрининг Ўзбекистон бўйлаб гастроль сафари ва бошқа қатор тадбирлар режалаштирилган.

Йиғилиш давомида кўрилган яна бир мавзу – сўнги вақтда омма орасида турли хил фикрлар туғдириб, қарама-қаршиликларга сабаб бўлаётган Туркистон вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси бўйича туман бирлашмаларига филиал мақомини бериш масаласи. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Ирисметов вилоят бирлашмаси томонидан туман бирлашмаларига филиал мақомини олиш талаб қилинаётганини, акс ҳолда туманларда бошқа филиал очиш режаланаётганини, бу эса миллатдошларимиз орасида норозиликларга сабаб бўлаётгани, шу кунгача жипслиги билан намуна бўлган туманларда икки-уч гуруҳлар пайдо бўлганини баён этди. 

Р. Холмуродов филиал масаласида ўзига кўп маротаба қўнғироқлар бўлаётгани, ҳаттоки, уйига Туркистон, Сайрам, Кентовдан одамлар келганини айтиб, Сайрам туманида ўзбек этномаданият маркази ташкил этилган вақтда вилоят маркази қурилмаганлигини мисол қилиб келтирди. Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Нишонқуловнинг ушбу мавзудаги фикри тинглангач, туман ва шаҳар бирлашмаларини филиал тариқасида қайта қуриш масаласини тўхтатишга келишилди.

– Қозоғистон халқи Ассамблеясини қуришдан асосий мақсад – қозоғистонликларни бирлаштириш. Барчамизнинг мақсадимиз бир, ўзбек халқини бирлаштириб, унинг Қозоғистон Республикасининг тенг ҳуқуқли фуқароси эканлигини тушунтириб бориш. Келишмовчилик келтирадиган нарсани бошлашдан олдин ўйланиш керак. Бу нозик масала, – деди Р. Холмуродов бирлашма раислари ва фаолларининг асосий вазифалари ҳақида гапираркан.

И. Ҳошимжоновнинг таклифига биноан ҳамжамият кенгаш аъзолари жамоат арбоби Рўзақул Холмуродовни «Дўстлик» ҳамжамиятининг Фахрий раиси этиб бир овоздан сайладилар ва унга 1-рақамли «Дўстлик» медали” топширилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-01-18, 17:58 608
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.