26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноҳукумат ташкилотлари диққатига

ҚР Ижтимоий тарақ­­­қиёт вазирлигининг Фу­­­қаровий жамият иш­лари қўмитаси НҲТ маълумотлари база­си­га маълумотлар топ­ши­ришнинг навбат­да­ги ҳи­­­­­­­­­­собот даври ўти­шини маълум қила­ди. 

Жорий йил 31 март як­шанбага тўғ­ри келган­ли­ги боис таш­­килотларнинг ўз фао­­­­­­­­­­­­­лияти тўғри­си­­­­да­­ги маълу­мот­лари­ни топ­шириш  муддати 2019 йил 1 апрелда тугайди. (ҚР Фуқаролик кодексининг 175-моддасига мувофиқ агар муддатнинг сўнгги ку­ни дам олиш кунига тўғ­ри келса,  кейинги  иш куни муддат тугаган кун бўлиб саналади) Шунга кўра, хусусий му­ас­саса,  жамоат бирлашмаси  (сиёсий партиялар, диний бирлашма ва касаба уюш­малари кўринишида таш­кил этилган жамоат бир­лашмалари бундан мус­тас­но), нотижорат ҳис­садорлик жамияти (му­ассиси ёки ҳис­садори дав­лат бўлган нотижорат ҳис­­­­са­дор­лик жа­миятлари бундан мус­­­тас­­­но) шаклидаги но­ҳу­ку­мат ташкилотларига иж­­­­ти­­­моий, корпоратив ва ху­су­сий жамғармалар, ас­со­­ци­ация (ҳамжамият) шак­­ли­даги ҳуқуқий шахслар бирлашмаси, шунингдек Қо­­зоғистон Рес­публикаси ҳу­­дудида фаолият юри­та­ёт­ган хорижий ва хал­қа­­­­­­­­­­­­ро нотижорат ташки­лот­лари бўлимлари ва вакил­лик­ла­­рига infonpo.kz веб пор­та­лида ҳисоботнинг элек­трон шаклини ўз вақтида тўл­дириш тавсия этилади. 

Амалдаги қонунчиликка кўра НҲТ маълумотлар ба­засида рўйхатга туриш дав­лат ижтимоий буюртмаси ва давлат грантлари доирасида ижтимоий дастурлар ва (ёки) ижтимоий лойиҳаларни амал­га ошириш, шунингдек НҲТ­нинг танловларда иштирок этишида мажбурий шарт бўлишини эслатамиз.

НҲТ фаолияти тўғрисидаги маълумотларни электрон турда infonpo.kz веб портали орқали топшириш учун Аҳолига хизмат кўрсатиш марказ(АХКМ)нинг яқин бў­лимидан электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш  керак.

Интернет орқали топ­ши­риш имкониятига эга фуқаролар учун маълу­мот­­­­­ларни почта орқали ёки қўлма-қўл қоғозда ёки элек­трон (Doc, Docx шак­лида CD дискларда ёки USB флеш-ускуналарда) топ­ширишлари мумкин.

НҲТ фаолияти тўғри­си­даги маълумотларни илова хат билан бирга почта ор­қа­ли ёки тўғридан тўғри қуйидаги манзилга йўллаш керак: 010000, Астана шаҳри, Есил тумани, Мангилик Ел  шоҳкўчаси, 8, 15-йўлак, Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­ғистон Республикаси Иж­тимоий тараққиёт вазир­ли­ги­нинг Фуқаровий жамият иш­лари қўмитаси. 

НҲТ маълумотлар ба­за­сига ахборотни ўз вақтида топширмаганлиги учун Қозо­ғистон Республикасининг  қонунчилигига кўра жавоб­гарлик кўзланган. 

2019-01-21, 15:40 742
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.