26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаолиятда ҳалоллик – ишда барака

15 йил муқаддам умумий овқатланиш нуқтасини ишга туширганида  тадбиркор бугунги кунга келиб  ўзи яратган ошхоналар тармоғининг нафақат Шимкентда, Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам машҳур бўлиб кетишини тасаввур ҳам қилма­ган бўлса керак. 2005 йили Адҳам ака ва Муқаддас опа Умаровлар кичик тамаддихона очдилар. Ми­жоз­лари – мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари,  даҳа аҳолиси учун махсус тайёрланган турли мазали пи­­ши­риқ­лари билан танила бошладилар. 2007 йи­­ли эса “Ка­равай” тамаддихонасини ишга туширишди. Ми­­­­жозларга пишириқлар билан бирга тур­ли таом­ларни ҳам тавсия эта бошлашди. Ходим­лари сони орта борди. Йил сайин унинг янги шохобчалари очилиб,  маҳсулотлари харидоргир бўла бошлади. На­тижада – бу  ном ўзига хос бозор тили билан айт­ганда, брендга айланди.

Ўтган йили эса  корхона  Forbes.kz  журналининг ma­de in Kazakhstan лойиҳасида иштирок этди, ҳам­юртларимизга янги бренд таништирилди. Янги ус­лубда фаолият юритаётган тамаддихоналар тар­моғи – “Каравай KZ” МЧБ бош директори Ад­­ҳам Умаров билан учрашиб, корхонанинг  муваф­фақияти сири хусусида суҳбатлашдик.

Унинг ошхоналарида ўрта ҳисобда 500 тенгега тўлақонли тушлик қилиш мумкин. Ушбу йў­на­лишда ҳамкорлик қилишга Қозоғистоннинг бош­қа шаҳарларидаги тадбиркорлар ҳам қизиқиш бил­диришмоқда. Арзон ва ҳамёнбоп лойиҳа, ав­вало, аҳолининг асосий қисмини ташкил этув­чи ўрта даромадга эга ҳамюртларимизга маъқул келмоқда. Шаҳримизда шу номдаги тамад­ди­­хо­налар сони еттитага етди. Уларнинг ик­кита­си та­момила янги  услуб­да иш юритмоқда.

Айтганча, “Каравай” ош­хо­наларида кунига 3 мингга яқин киши тамадди қилишга улгуради. 2017 йил октябрда ошхона бир ҳисобчи билан хиз­­мат кўрсата бошлади. Тайёр та­омлар бир мар­­­­­­­талик идишларга қадоқланган. Ми­жозлар эса мик­ротўлқинли печда уни иситиб, тановул қи­­ла­веради. Шу тизим туфайли кутиш вақ­ти 25 да­­қиқа­­­дан 2 дақиқага  қисқарди.– Биз, фаолиятимизни бироз ихчамлаштирдик. Ав­вал ҳар бир ошхонага алоҳида маҳсулот етказиб бе­рув­чилар хизмат кўрсатишарди. Ҳозир битта ошхона-фаб­рикамиз бўлиб, унда тайёрланган таомлар бошқа тар­­­­­­моқларга етказиб бериляпти, – дейди А. Умаров. – Ай­ни дамда корхонамизда 120 киши меҳнат қиляпти. Қи­зилўрдада ҳам ошхона очдик. Қизилўрдалик тадбиркорлардан яна 4 нафари бу лойиҳага қизиқиш билдирмоқда. Европа тажрибасини амалга жорий этишни режалаяпмиз. Айни дамда эса Москвадаги “Му-му” ош­хоналар тармоғининг тажрибасини қўллаяпмиз. Мос­кванинг ўзида унинг 30та бўлими фаолият юритиб, ош­хоналари мижозларига тайёр маҳсулот, ярим фаб­рикатларни етказиб бериш билан шуғулланар экан.  “Ди­намо” хоккей стадиони тамаддихонаси фаолияти би­лан ҳам танишиб чиқдим. Улардан ўрганадиганимиз ан­чагина. Чунончи, битта фабрикада 200 одам иш­лайди, биз эса 20 киши 50 минг кишига хизмат қи­ла­ди­ган тизим устида иш олиб боряпмиз. Озиқ-овқат хавф­­сизлигига эътибор қаратилмоқда, андазаларга ўз­гар­тишлар киритяпмиз. “Ҳалол” андазасини олиш ус­­тида ишлаяпмиз. 2016 йили январда Назарбаев университетида иш­би­­­­­лармонларга ўтказилган тренинг­да иштирок этдим. Хо­­­­­­­­рижлик ҳамкорлар фаолиятини ўрганиб, бизнес-ре­­­жам­га мувофиқ малака ошириш грантига эга бўлдим. Ита­лия, Германия тадбиркорлари фаолияти билан яқин­­­­­­дан танишдик. 

– Корхонангизни нима учун “Каравай” деб номла­­­дингиз? 

– Биз меҳмонларимизни нон ва туз билан қарши ола­диган халқмиз. Ниятимиз Россия бозорига чиқиш бўл­гани боис, англашга ҳам, талаффузга ҳам осон хал­қаро атама танладик. 

– Қадоқланган таомларнинг яроқлилик муддати қанча?

Қадоқланган таомлар 70 да­ражадан 25 даражагача кескин совитилади. Ва бу маҳ­сулот 21 кунгача бузилмайди. Мана шу тизимида мам­лакатимизнинг барча минтақаларига тайёр таомлар юбориш мум­­­кин. Бу бизнесни ихчамлаштириш дегани. Тайёр маҳ­сулотларимиз тадбиркорлар, энди иш бош­лаётган ишбилармонлар ишини осонлаштиради. Шу боис ҳам ҳозир кўпгина хусусий корхоналар билан ҳам­корлик ўрнатдик. Йирик саноат корхоналарига хиз­матларимизни таклиф этяпмиз. Тайёр таомлар уларга айтилган вақтда етказиб берилади. Ходимлар эса иш жойини тарк этмаган ҳолда уй шароитида тайёрланган мазали ва калорияли таомни истеъмол қилишади. Арзон ва сифатли маҳсулотнинг жойларга етказиб берилиши бизнинг ҳамкорларимизни қизиқти­раётган асосий жиҳатлардан бири. Ва мижозларимиз ҳам бундай хизматдан рози.

– Келгуси режаларингиз билан ўртоқлашсангиз...

– Россия бозорида маҳсулотларимизни намойиш этсак... Қозоғистонда ишлаб чиқарилган таомлар у ерда ҳам харидоргир бўлса. Айни пайтда Алмати, Астана, Қизил­­­­­­ўрда, Тароз, Туркистон ва бошқа шаҳарлар ишби­лар­монлари билан музокаралар олиб боряпмиз.

– Суҳбатингиз учун раҳмат! Қозоғистонда янги йў­налишда самарали ишлаётган оилавий бизне­син­гизга муваффақият тилайман.

Мунира САЪДУЛЛАЕВА суҳбатлашди, 2019-01-22, 10:34 823
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.