26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркиядан тажриба билан

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ташаббуси билан жорий йил январь ойининг 9-14 саналари оралиғида мин­та­қамиздан 40 нафардан зиёд устоз Туркияда малака ошириб қайтди.

Анадўли шаҳрида ўқишни бошлаган туркистонликлар сўнг Истамбул шаҳридаги  Абай номли мактабга бор­дилар. Замонавий намуна­даги давлат муас­сасасида таълимнинг янги тех­но­ло­гиялари билан танишиб, "Doga" коллежида меҳмон бўлишди. Бу ерда та­ла­ба­лар техник билими, ил­мий изланишлари ҳамда хал­қа­ро миқёсидаги му­ваф­фа­қиятлари билан аж­ралиб турадилар. 

Таъкидлаш жоизки, Тур­кия­да ўқув йили 15 сентябрда бошланиб, 15 июнда тугайди.  Унда давлат, хусусий ва кеч­ки мактаблар мавжуд. Ўқув йили иккита ярим йилликка бўлинади. Ҳафталик маж­буриятга 20-24 соат инглиз, 5-9 соат немис тиллари ҳам киритилган. Танланадиган фанлар бўйича ота-оналар фар­зандларига дин, ошпазлик, санъат сабоқ­ларини ўргатиш ҳуқуқига эга. Қизлар ва ўғил болалар алоҳида синфларда таҳсил олишади. Ҳафтасига 8 соат шаҳмат ўйини ўрга­тилади. Робототехника мактабдаги мажбурий-фан ҳи­собланади. Жисмоний тар­бия дарсининг 10-12 соати бассейнда ўтади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа вилоят раҳбарининг ташаббуси қўлловида жорий йилнинг сўнгигача давом этади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-22, 11:06 278
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.