26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўҳна ва навқирон Ўтрор – қозоқ тарихининг тумори

ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари, Ижтимоий-ма­да­­­­­­­­­­­­­ний тараққиёт қўми­таси аъзолари Ўтрор туманига ташриф буюришди.

Азиз меҳмонларни туман ҳо­кими Ерлан Айтаханов кираве­ришдаги дарвозада кутиб олди. Меҳмонлар даставвал Ўтрор давлат археология қўриқхона-музейида бўлиб, ундаги ўтган йили янги технологиялар асосида жиҳозланган экспозиция залини томоша қилдилар. Бу ерда тарихи тилсимларга бой муқаддас Ўт­рор аҳолисининг маънавий-мод­дий, сиёсий-ижтимоий ҳаёти ҳақида имкон қадар тўлиқ маълу­мот берадиган экспонатлар тўп­ланган. Экспозиция фаолияти Давлат раҳбари Нурсултан На­зар­баевнинг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида айтилган масалаларни амалга ошириш, лўнда қилиб айтганда, миллий тафаккурнинг уфқларини кенгай­­­­­тириш, миллий руҳни мангу қи­лишга  йўналтирилган. 

Ҳар бир тоши ва тупроғини туртсанг, асрлардан ҳикоя қи­лувчи Ўтрор ўлкаси ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун кўплаб эзгу тадбирларни ўт­каз­моқда. Бутун мусулмон аҳли та­воф қилиб, муқаддас са­най­ди­ган Арслонбоб мақбара­си­нинг теварак-атрофини обо­дон­лаш­тириш ишлари бошланиб кетди. Шунингдек, асрлар тил­си­мотини бағрига яширган Ўтрор­тўбе шаҳарчасида ҳам узоқ-яқин мамлакатлардан келадиган сай­ёҳ­ларга шарт-шароитлар яра­тиб бериш учун қурилиш иш­лари қизғин олиб борилмоқда. Маълумки, ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Арслонбоб ва Ўт­рортўбе шаҳарчаси ўртасидаги ҳудудда “Сафар маркази”ни  барпо этишни режалаштирган эди. Таъкидланган учта иншоот  август ойида фойдаланишга топ­ширилгач, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатининг янада ях­шиланиши  кутилмоқда.

Меҳмонлар бу иккала тарихий оби­дада бўлиб, янги марказнинг қу­рилиши ҳамда 1,7 чақирим узун­­ликдаги масофани ишғол қи­­ла­диган туристик хизмат кўрсатиш иншоотлари лойиҳаси билан та­нишдилар. 

Шундан сўнг улар боблар бо­би Арслонбоб ва қозоқ музе­йининг жонкуяри бўлган ҳамюр­тимиз Ўзбекали Жанибеков мақбараларини зиёрат қилдилар. Қозоқ халқининг миллий мада­нияти,  она тили, анъаналари ва урф-одатларининг янгиланиб, ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган давлат арбобининг меҳ­нати ва ибратли ишларини эсга олиб, Қуръон ўқидилар. 

Туман раҳбари “Фараб” меҳ­монхонасида туманда амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан таништириб, туризмни ривожлантириш борасида йўл­га қўйилган лойиҳаларнинг аҳа­миятига батафсил тўхталди. 

Ўтрор туман ҳокими матбуот хизмати, 2019-01-22, 11:09 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.