26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Билим ва маърифат маскани

Туркистон шаҳридаги Э. Иззатуллаев номли ўрта мактаб минглаб инсонларнинг ҳаёт йўлини бошлаган билим даргоҳидир. Бу маскан салкам бир асрлик тарихга эга. 

Ўқитувчилар ютуғи

«Бир йиллик даромадни ўйлаган одам экин экади, ўн йиллик даромадни ўйлаган дарахт экади, юз йиллигини ўйлаган одам комил фарзанд тарбиялайди», шиори остида фаолият юритаётган тажрибали раҳбар Дадахон Жалилов уларнинг учаласига ҳам вақт, имкон, йўл топмоқда. 

Мактаб ўз мутахассислиги бўйича дарс берувчи педагоглар билан тўлиқ таъминланган. Ўқитувчилар сони 114 нафар, улардан 112 нафари олий ва 2 нафари ўрта махсус маълумот эгаларидир. 

Олий тоифалилар 22 нафар, 31 нафари 1-ва 31 нафари 2-тоифали мутахассислар.

Мактабда 50та синф мавжуд бўлиб, уларда 1410 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.

Йил давомида ўқитувчилар учун таълим сифатини ошириш, янги педагогик технологияларни таълим жараёнига киритишга оид семинарлар ўтказилади. Мактаб жамоаси нафақат шаҳар, балки, вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган нуфузли кўрик-танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларга сазовор бўлмоқда.

Муаллималар Ш. Алиакбарова ва 

Г. Абдухолиқова ўқитувчиларга янги услублардан фойдаланиш йўллари юзасидан машғулотлар олиб бормоқда. Мактабнинг таълим-тарбия соҳасини тараққий эттириш мақсадида тузилган махсус стратегик дастури бор.

50дан зиёд ўқитувчи янги ўқув дастури бўйича махсус курсдан ўтиб, сертификат олган.

Қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчилари А. Шерметов ва Л. Утешова (“Йилнинг намунали ўқитувчиси” номинацияси билан тақдирланган)ларнинг иш тажрибаси вилоят миқёсида тарғиб қилинди. Мактаб директори Д. Жалилов, қозоқ тили фани ўқитувчиси А. Шерматов, шаҳар услубиятчиси Р. Урумованинг муаллифлигида ўқитувчилар учун “Дарс тузилиши ва услублар” қўлланмаси нашрдан чиқди. Янги давр ўзбек адабиёти дарсликларини яратишда ҳозирги кундаги янги дарсликлари муаллифи Шаҳноза Алиакбарованинг ҳиссаси катта. Шаҳар миқёсида ўтган “Ёш тўлқин-2016” эстрада қўшиқчилар танловида рус тили фани ўқитувчиси Отабек Олимов 2-ўринни эгаллади.

Абдулла Шерматов муҳаррирлигида чиқаётган “Билим нури” газетаси ўқувчиларни ижодий изланишга етаклаб, уларнинг маънавий дунёсини бойитишга омил бўлмоқда.

 

Ўқувчилар ютуғи

Ҳар йили ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари ва билимлар беллашувида ушбу мактаб ўқувчилари ғолибликни қўлдан бермай келяпти.

2015-2016 ўқув йилида шаҳар фан олимпиадасида иштирок этган ўқувчилардан Д. Ғанишева кимё фани бўйича, 10-синф ўқувчиси Д. Камолова қозоқ тили бўйича 1-ўринни эгаллаб, вилоят миқёсида ўтган олимпидада 2-ўринни, республика олимпиадасида 3-ўринни эгаллаб, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг дипломи ва бронза медали билан тақдирландилар. 

Мактаб ўқувчилари ҳар йили қозоқ тили ва адабиётидан вилоят ва республика миқёсида ўтадиган олимпиада ва танловларда иштирок этиб, фахрли ўринлар ва олий ўқув юртларига грантларни енгиб олишган. 2014 йили Нигина Исахонова республика танловида 2-ўринни эгаллаб, вилоят муҳандислик-гуманитар университетининг грантини, 2015 йили Дилнура Иззатуллаева, 2017 йили 11-синф ўқувчиси Дилнора Ортиқбоева “Жарқин болашақ” республика олимпиадасида 1-ўринни эгаллаб, С. Демирел номли университетнинг ўқув грантини, Феруза Смаилова республика танловида 2-ўринни эгаллаб, М.Сапарбаев номли университетнинг грантига сазовор бўлди. Бу йил “Тил мартабаси – эл мартабаси” номли танловда мактабнинг 11-синф ўқувчиси Малика Маъруфова бош соврин – Жанубий Қозоғистон Давлат педагогика институтининг ўқув гранти соҳибига айланди.

Сўнгги икки йилнинг ўзида шаҳар миқёсида ўтган “Махамбет ўқувларида” 9-синф ўқувчиси Д. Шокирова 3-ўрин, 

Г. Шерматова 2-ўрин, “Абай ўқувларида” Ш. Шерматов 3-ўрин, А. Абдураҳмонов 2-ўрин, “Алтинсарин ўқувларида” Ў. Абдуллаева 1-ўрин, “Муқағали ўқувларида” 11-синф ўқувчиси М. Маъруфова 2-ўринни эгаллаб, шаҳар таълим бўлимининг махсус дипломи билан тақдирланди. Жамоада ўқувчиларни илмий изланишга ўргатишни асосий мақсад билишади. Шунингдек, мактаб ўқувчилари республика миқёсида ўтказилаётган интернет олимпиадалар, танловлар, мусобақаларда ҳам мунтазам иштирок этиб келмоқда.

 

Спорт – саломатлик гарови

Фаровон турмуш, гўзал ҳаёт суриш учун баркамол авлод керак. 

“Соғ танда – соғлом ақл”, деганларидек, соғлом боланинг ақли хам теран бўлади. Шу аснода ўқувчилар спорт жабҳасида қувонарли натижаларга эришиб келмоқда. Д. Мамешов, Д. Рамазонов, Х. Мамешова, О. Эртаев, Т. Марипов, 

Ш. Маҳкамбоев, Ж. Бобохонов, Б. Неъматжонов, Д. Ризаева каби ўқувчилар шаҳар, вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган турнирларда медаль соҳиблари бўлишди. Волейболдан ўтган вилоят биринчилигида 11-синф ўқувчиси Дониёр Иззатуллаев, 10-синф ўқувчилари Рўзимуҳаммад Нарзуллаев, Ш. Маҳкамбоев, Ж. Ёқубов, Ж. Бобохонов, С. Қаумбоев, 

А. Маматхоновлар 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль билан тақдирландилар Бу ютуқларда фан ўқитувчилари Ў. Ибрагимов, Д. Абдураҳмонов, Т. Раҳимов, 

Д. Тошметов, Р. Баубековларнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Тарбия соҳасида олиб борилаётган ишларда мактабнинг ташкилотчи педагоги Азиз Аҳмедовнинг улуши салмоқли. 

Кам таъминланган ўқувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ижтимоий педагог Гулчеҳра Эртоева мурувват акцияларини ўтказиб туришни одатга айлантирган.

2014-2015 ўқув йилида 10 битирувчимиз олий ўқув юртининг билим грантларини енгиб олган бўлса, 2015-2016 ўқув йилида ЯМТ топширган 6 ўқувчимиз олий ўқув юртида давлат гранти асосида таълим олмоқда. Уларни ЯМТга тайёрлашда 

К. Эгамбердиева, У. Ирисқулова, Б. Анорбоев, М. Қурбонбоева, О. Алиакбарова, 

Г. Абдуғаниева каби устозларнинг ҳиссаси беқиёс бўлмоқда. Ўқувчиларни ЯМТга тайёрлаш ишларини Ҳасан Шерматов яхши йўлга қўйган. 

 

Маънавият асоси – китоб

Биология фани ўқитувчиси М. Қурбонбоева шахсий кутубхонасидаги жаҳон адабиёти дурдоналаридан 800 та китобни кутубхонага совға қилди. Бу унда ватанпарварлик туйғусининг юксаклигидан далолат беради. Сўнгги 26 йилдан буён мактаб кутубхонасига давлат тамонидан ўзбек тилидаги биронта бадиий адабиёт берилмасада, ҳомийлар 5 йил мобайнида 1000дан зиёд ўзбек тилидаги бадиий адабиётларни мактаб кутубхонасига совға қилишди. Кутубхоначи Ҳилола Содиқова вилоят миқёсида “Намунали кутубхоначи” медали билан тақдирланди. 

 

Шундай меҳнат қилгинки, ҳамма ўрнак олсин

Илм масканининг ўз хўжалигида ўқувчиларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ўсимликлар дунёсидан олган билимларини тажрибада синаш мақсадида 4та иссиқхона барпо этилган. Ҳозирги кунда кўкаламзорлаштириш ишлари тўғри ташкил этилиб, мактаб атрофи гул ва манзарали дарахтларга бурканган.

Мактаб ҳовлисига 1000 тупдан зиёд атиргул, 200дан зиёд арча, 100дан зиёд мевали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Барча ўқитувчилар бу ишга жиддий ёндашиб, ўқувчилар билан ҳамкорликда ободонлаштириш ишларини олиб боришди.

Жамоанинг бундай ютуқларга эришишида ўқитувчиларга яқиндан кўмак берувчи ўқув ишлари бўйича директор муовини Муҳаммадрасул Иззатуллаев, Ҳасан Шерматов, бошланғич синфлар бўйича директор муовини Умсиной Маннопова, тарбиявий ишлар бўйича директор муовини Гулнора Ибодуллаева, Дониёр Тошматов, касбий таълим бўйича директор муовини Шуҳрат Абдурашидов, қўшимча билим педагоги Қурбонали Султонов, ташкилотчи-педагог Азиз Аҳмедов, руҳшунослар Дилноза Умарова, Элдор Исломов, ижтимоий педагог Гулчеҳра Эртоеваларнинг хизматлари таҳсинга лойиқдир.

«Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди», дейди доно халқимиз. 

Э. Иззатуллаев номли мактаб жамоаси тарбиялаб вояга етказаётган баркамол ўғил-қизлар Ватанимиз равнақига улкан ҳисса қўшишларига ва эл умидини оқлашига ишончимиз комил.

 

Суратларда: мактаб директори Дадахон Жалилов; директор ўринбосарлари билан кенгаш чоғида; отахон адиб, машҳур ёзувчи Носир Фозилов билан учрашув чоғида директор Дадахон Жалилов унинг кифтига тўн ёпмоқда.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-05, 10:57 230
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.