26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ишонч ва масъулият йили

Жорий йилда Мустақил Қозоғистон тарихида илк бор Ёшлар йили эълон қилинди. Бу – ёшларга ишонч ва ғамхўрлик рамзининг ёрқин ифодасидир.

“Қозоғистон-2050” Стратегиясида Элбоши ёшларни юртимиз келажаги деб атади. Бу шунчаки шиор, баландпарвоз сўзлар эмас. Мамлакатнинг келажаги, элимизнинг истиқболи, унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган мавқеи ва ўрни кўп жиҳатдан ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрлик, улар учун яратилаётган шарт-шароитларга, йигит-қизларимизнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамоллигига боғлиқ. Шу туфайли ёшлар масаласи умумдавлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Бу долзарб масалага Президентимиз доимий эътибор қаратиб келмоқда. 

Биргина мактаблар қурилишини олиб кўрайлик. "100 мактаб, 100 касалхона" дастуридан сўнг нафақат вилоят ва туман 

марказларида, балки, олис қишлоқларда ҳам шундай билим масканлари барпо этилмоқда. Улар замонавий компьютерлар ва бошка ўқув жиҳозлари билан таъминланаяпти. Мустақил мамлакатимизда ёшлар манфаатини кўзлаб қилинаётган ишлар кўламини кўриб, диллар қувончдан энтикади.

Давлатимиз ғамхўрлигига жавобан доимо эл корига камарбаста бўлишга ҳаракат қиламиз. Чунки, бугун Ватан елкасини биз, ёшларга тутиб турибди.

Қайрат ҚИПШАҚОВ, Тўлебий туман “Ёшлар имконият маркази” раиси, 2019-01-23, 15:10 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.