26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Истеъдод ва салоҳият рағбатланирилади

Президентимиз Нурсултан Назарбаев ёшлар билан учрашувларда уларнинг жамиятимизда етакчи куч эканлигини доимо таъкидлайди. Бу бежиз эмас. 2019 йил – "Ёшлар йили" деб эълон қилиниб, Элбоши мутасадди вазирликларга уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий билими, дунёқарашини бойитиш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш, илмий-ижодий фаолиятини рағбатлантиришни топширди.

Зеро, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларни мамлакатимизда ва дунёда бўлаётган ўзгаришлардан бохабар этиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш бу борада муҳим аҳамиятга эга.

 Вилоятимизда ҳам ёшларга эътибор катта. Айниқса, "Нур Отан" партияси «Ёшлар қаноти» билан биргаликда сиёсий салоҳиятга эга, истеъдодли, ташаббускор ва ташкилотчи ёшларни аниқлаш мақсадида “Ёш сиёсий билимдонлар” клуби аъзолари ўртасида кўрик-танловлар, фестиваллар, турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Жорий йилнинг ёшларга бағишланиши бизга катта куч-ғайрат бағишлади, бундан илҳомланиб, янада юксак чўққиларни забт этишга интиламиз.

Санжар ТУРМЕТОВ, Туркистон вилояти Ўранғай қишлоқ округи ҳокимлигининг бош мутахассиси, 2019-01-23, 15:17 207
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.