26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши “Ёшлар йили”ни тантанали очди

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев ёш бўғинни Ёшлар йилининг бошланиши билан табриклади, деб хабар қилади ҚозАхборот.

– Мен айтмоқчи бўлган асосий масалаларни ҳар соҳада кўтаряпсизлар. Мустақилликнинг 27 йилида кўп ишлар бажардик. Кўп муваффақиятларга эришдик. Мустақил Қозоғистонни барпо этиб, давлатимизни жаҳон харитасига киритдик. Ота-боболаримизнинг орзусини рўёбга чиқариб, бизнинг авлод мустақиллик ўрнатди. Ҳар бир инсон сиёсатга келганда, айниқса, эл бошқараман, деган умиди бўлса, унинг халққа айтадиган ўй-фикри, режаси бўлиши керак. Шу режани амалга ошириб, натижани кўрган сиёсатчи бахтлидир.

Мустақилликка эришдик, иқтисодиётни кўтардик, халқнинг фаровонлигини оширдик, маданиятини, саломатлигини мустаҳкамладик, Пойтахтни қурдик. Бироқ, улар орасидаги энг асосий муваффақиятимиз – сизларни, қозоғистонликларнинг ёш авлодини тарбияладик, – деди Давлат раҳбари.

Астанада ўтган “Мустақилликнинг авлодлари” Ёшлар йилининг очилиш маросимида.

– Мен кўриб ўтирган қозоғистонликларнинг янги авлоди – Қозоғистоннинг энг катта муваффақияти, Давлат раҳбари сифатида амалга оширган ишларимнинг натижаси. Сизлар билан учрашиб ўтирганимдан жуда ҳам хурсандман. Мен барчангизни Қозоғистонда Ёшлар йилининг бошланиши билан табриклайман, – деди Элбоши. 

Президент бугунги кунда ҳаётимизнинг барча соҳалари, таълим ҳам, иш ҳам, ўзаро муносабатлар ҳам ўзгариб бораётганини айтди.

– Бизнинг кўз олдимизда жаҳон янгиланмоқда. Рақамли жамият, иқтисодиёт ва билим даври келди. Мен қаторилар мактабда ўқиб юрганда, айниқса, қишлоқда телевизор ҳам бўлмаган. Радио эндигина чиқа бошлаганди. 100 йил тарих учун ўта қисқа вақт. Ҳозир 10 йилнинг ичида ҳамма нарсанинг қандай ўзгариб бораётганини кўринг. Шу сабабли, мамлакатимиз давр таҳдидларига жавоб бера олиши керак, – деди Давлат раҳбари. 

Элбоши ўз сўзида шу сабабли ёшларни рақобатбардошликнинг асосий омили, деб билишини айтди. 

– Аллоҳга шукр, биз дунёнинг ривожланган эллик давлати қаторига кирдик. Бироқ, эришган ютуқларимиз билан чегараланиб қолмаслигимиз керак. Айтганча, Ёшлар йилининг очилиш маросимида Ҳукумат аъзолари, ҚР Парламенти депутатлари, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, ҚР Президенти қошидаги Ёшлар сиёсати кенгаши аъзолари, “100 янги ном” танлови ғолиблари, “Болашақ” дастури битирувчилари, ёш олимлар иштирок этдилар. Шунингдек, бу йиғилишга ижодкор, талаба ва фаол ёшлар, ёш спортчилар, истеъдодли болалар, замонавий медиа соҳаси вакиллари, болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари, ёш ҳарбийлар келишди. 

Ёдингизда бўлса, ҚР Президенти Нурсултан Назарбаев Қозоғистон халқига ўтган йилги Мактубида 2019 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилишни таклиф этганди. Президент ўз сўзида барча тоифадаги ёшларни қўллашга мўлжалланган тадбирларни тўлиқ ўз ичига оладиган ижтимоий пиллапоянинг кўламдор платформасини шакллантириш зарурлигини айтганди. Орадан бир ойдан зиёд вақт ўтиб, Элбоши Фармонига кўра, 2019 йил Ёшлар йили деб эълон қилинди. 

2019-01-23, 19:04 821
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.