26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонликлар шижоати

Элбоши Ёшлар йилини эълон қилди. Туркистон вилоятининг ёшлари бевосита эфирдан ушбу тадбирни томоша қилишди. 

Улар йил давомида йўлга қўйиладиган янги лойиҳаларни жадал амалга оширишга тайёр. Бугун Туркистон вилоятида 501 мингдан зиёд ёшлар бор. Шу жумладан, шаҳар ёшлари – 86 416 (17,3 %), қишлоқ ёшлари – 414 953 (82, 7 %) нафар. Ҳудудимизда 57 672 нафар талаба 2та олий ўқув юрти ва 66та ўрта махсус таълим муассасасида таҳсил олмоқда. Ўқув юртларида ҳаммаси бўлиб 45та ётоқхонага 8553 талаба жойлаштирилган. Бу ҳамма талабаларнинг 15 фоизини ташкил этади.

“Яшил эл” дастури бўйича йил сайин ёшлардан 1275 нафари ишга жалб қилинмоқда. “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси доирасида 913 ёш мутахассис ишга жойлашиб, 314 мутахассис бошпанали бўлди.

Элбоши Фармонига мувофиқ ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бу йил туман ва шаҳарлардаги 500дан кўпроқ ишсиз фуқароларни Туркистон шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ишларига тортиш учун “Туркистон ёшлар қурилиш отряди” тузилиб, пудратчи компаниялар билан музокаралар юритилмоқда.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра минтақада “Ёш сарбоз” ёшлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати йўлга қўйилди.

Айтиш жоизки, Ёшлар йили муносабати билан 2019 йил март ойидан йил сўнггигача “Туман ёшларининг Туркистонга туҳфаси” ҳафталиклари уюштирилиб, 1000дан зиёд маданий-спорт тадбирлари ўтказилади.

Шу билан бирга, бу йил “Туркий ёшлар конгресси” ҳамда “Ўрта Осиё ёшлари форуми” халқаро тадбирларини ўтказиш режаланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-01-23, 19:39 676
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.