26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистоннинг ёш олимлари

Собиқ Иттифоқ даврида қозо­­­­ғистонлик ўзбеклар­нинг аксарияти қўшни Ўзбекистон олий ўқув юрт­ларида таҳсил олгани, шу ёқда илм-фан билан шу­­­­­­­­­­­ғул­­­­ланиб, қа­­­­­­­тор ютуқларни қўлга киритгани бар­­ча­­­мизга маълум. Илм-фан тар­­­­­моқ­лари ичида энг қи­йини ва му­раккаби ядро физикаси сана­лади. 

Жа­ҳон ядро физикаси ривожига муносиб улуш қўшиб, халқаро да­ра­­­­­­­­­­­­­­жада тан олинган олимлар – ҳамюрт академикларимиз Ра­ҳим Бекжонов, Содиқ Азимов, про­фес­сорлар Абду­самад Восидов, Тош­муҳаммад Сотиб­ол­­­­­­­­­­диевларнинг бугунги из­­­­дош­лари ҳам бор­лиги бизни қувонтиради. Айниқса Туркистон шаҳ­рида ту­ғи­либ, вояга ет­ган ёшларнинг она юрти­­миз­да атом физикаси ри­­­­­вожига муносиб ҳисса қўшаёт­га­­­­нини эшит­­гач, кўксимиз тоғдек кў­­­­­тарил­ди. 

Де­мак, кела­жакда хал­қи­миз ўғлонлари орасидан ҳам яна маш­ҳур академик-олимлар етишиб чиқишига умид бор. Бугунги мавзумиз қаҳрамонлари – яд­ро физикаси соҳасида фал­са­­­­­­фа доктори (PhD) Дилшод Оли­мов ва техник физика соҳа­­­­­си­­­да фал­сафа доктори (PhD) Шер­­­зод Қур­бонбековлар. Улар бо­ла­­­­­­­­­­­­­ликдан бир­га, дўст бўлиб ўсиш­­­­­­ган, илм-фанда деярли бир со­ҳа­­­ни танлашган. Ик­каласи ҳам Туркистон шаҳридаги Ҳамза ном­ли таълим даргоҳида таҳ­сил олиш­­­ган.

Дилшод Камол ўғли Оли­­­­­мов (Алимов) ўрта мактаб­­­­­­­­­­­­­­дан сўнг 2003-2007 йилла­ри Аҳмад Яссавий ном­ли ХҚТУнинг физика ва ин­фор­матика факультетида таҳ­сил олди. 2007-2009 йил­лари эса Ал-Форобий номли Қоз­МУда ядро физикаси бў­йича магистратурада бир вақт­да ҳам ўқиди, ҳам илмий иш билан шуғулланди. 

Ил­мий раҳ­бари, физика-ма­те­матика фан­лари доктори, профессор А. Юшков ундаги қобилиятни тўғ­ри баҳолаб, илм-фан би­лан чуқурроқ шу­ғул­ланишни мас­лаҳат берди. Магистратурада ўқиши мо­­­­байнида Д. Олимов ҚР Энер­­гетика вазирлиги Ядро фи­зикаси илмий-тадқиқот инс­­­титутидаги (матн давомида – Ядро физи­­­­­­­каси институти) ВВР-К реак­то­рини бошқариш пультида му­ҳандис бўлиб иш­лади, ил­мий тадқиқотларда бевосита иштирок этди. 2009 йили магис­трлик дис­­сертациясини муваф­фақиятли ёқлаган ёш олим шу йилнинг сентябрь ойидан А. Яс­са­вий номли ХҚТУда бўлажак фи­зикларга устозлик қилди.

У педагогик фаолияти мобайнида бир қатор шо­­­гирд­ларга илмий раҳбар бўлди. Масалан, Динара Аққулиева 2011 йили тала­­­­ба­ларнинг ил­мий-тадқиқот иш­лари бўйича республика танловида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Ўз олдига илм-фанни мақсад қи­либ қўйган Дилшод 2013-2016 йиллари Ал-Форобий ном­ли ҚозМУ қошидаги докто­рантурада таҳсил олди. Физи­­ка-математика фанлари док­тори, Ядро физикаси инс­ти­тути директорининг илмий ва услубий ишлар бўйича ўрин­босари, профессор Н. Бур­те­баев, профессор А. Юш­ков ва профессор И. Боз­тусун (Туркия)лар раҳ­барлигида 2016 йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилганида у эндигина 30 ёшга қадам қўйган эди. 

Докторантурадаги таҳсил билан  бир вақтнинг ўзида  Ядро физикаси институтининг паст энергетик ядро реакциялари  лабораториясида кичик илмий ходим бўлиб ишлади, илмий тадқиқотлар олиб борди. 2016 йилдан бугунги кунгача ушбу лабораторияда катта илмий хо­дим бўлиб ишламоқда. 2015 йили Анталиядаги Оқденгиз уни­верситетида илмий амали­ё­ти­ни ўтаб қайтди. 

Шунингдек, 2015-2016 йил­ла­ри Варшавадаги Польша ядро тадқиқотлари Миллий марказининг оғир ионлар лабо­раториясидаги синовларда уч марта иштирок этди, янги атом реакцияларини кашф этишга муносиб улуш қўшди. У нафақат Ядро физи­каси инс­титутидаги ёш олимлар­дан бири, шунингдек, атом ре­ак­цияларини ҳисобга олиш ва жадвалини тузиш бў­йи­­ча республикамиздаги ягона мутахассис ҳамдир. 

Дил­шод Олимов Испания, Рос­сия, Озарбайжон, Буюк Бри­та­ния, Ўзбекистон, Туркия ка­би мамлакатларда МА­ГА­ТЭ раҳбарлигида ўтган йи­рик халқаро илмий-ама­лий анжуманлар ва сим­пози­ум­­­­лар­­да ўз маърузалари би­лан қат­нашиб, илмий жамоат­чи­ликнинг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. У рес­пуб­ли­камиз ва хорижда чоп этилган 78та илмий иш, 43та тезис ва  қатор илмий маърузаларнинг муаллифи, ҳаммуаллифидир. 

Илмий ишлари халқаро Thom­­­­son Reuters ва Scopus база­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­ри­га киритилган. Паст куч­ланишдаги ядро реак­ция­­­­­­­­­­­ла­ри борасида илмий иш олиб бораётган ёш олим рес­пуб­ликамизда ўтказилаётган рес­публика илмий танловларида муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни қўлга ки­ритиб келмоқда.

Шерзод Рустамбек ўғ­ли ҳам А. Яс­са­вий ном­­­­ли ХҚТУнинг фи­­­зика фа­куль­тетида таҳсил олгач, ўқишини М. Ауе­зов номли ЖҚДУ физика факультети ма­гистратурасида давом эт­тир­ди. Ядро физикаси инс­титути радиациявий мате­­риалларни тадқиқ қилиш лабораторияси мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор О. Мак­симкин ва физика-мате­матика фанлари номзоди А. Нал­­таев раҳбарлигида илмий тадқиқотлар олиб бор­ди, 2011 йили ма­гистр­лик дис­сер­та­ция­сини муваф­фа­қиятли ҳимоя қилди. 

Шу йилнинг ўзида Шарқий Қозо­ғистон Дав­лат техника уни­верситети қоши­да­ги док­­торантурага ўқишга кириб, 2014 йили 26 ёшида техник физика соҳасида фалсафа доктори (PhD) илмий дара­жасига сазовор бўлди. Бир вақтнинг ўзида уш­бу олийгоҳ таркибидаги На­нотех­­­но­логия­лар ва янги ма­те­­­­­­­­­­­ри­­аллар ил­мий-тадқиқот инс­титутини бошқарди.

Унинг докторлик илмий иши “Мо­дификация структуры и ме­­ханических свойств по­верх­­нос­тных слоев стали 12Х18Н10Т при электролитно-плаз­менной обработке” мав­зусида бўлиб, у са­ноат учун зарур бўлган пў­латни қайта ишлаш, унинг тар­киби ва коррозияга чидам­ли­лигини ўрганиш борасида му­ҳим янгилик яратди. 

Шарқий Қозоғистон вило­ятининг Курчатов шаҳрида ҚР Мил­лий Ядро марказининг Атом энергияси институтида 2013 йилдан кичик илмий хо­дим, 2015 йилдан бугунги кун­гача катта илмий ходим бў­либ фаолият юритаётган Ш. Қур­бонбеков Томск Давлат уни­верситети, Германиянинг Маг­дебург шаҳридаги От­то фон Гуерике номидаги уни­вер­ситет ва Польшанинг Вроц­лав технологиялар уни­вер­­­­­­­­­ситетида бир неча бор илмий амалиётдан ўтди. 2015 йили Токио университетида Фу­кусима ядро реакторидаги фо­жиага бағишланган МАГАТЭ ша­фелигидаги халқаро сим­по­зиумда илмий маърузаси би­лан иштирок этиб, жаҳон ил­мий жамоатчилиги назарига туш­ди. 

Бу анжумандан сўнг унга қа­тор таклифлар тушганлиги бу­нинг ёрқин далилидир. Шер­зоднинг республика ва халқаро илмий муассасаларнинг ил­мий-тадқиқот грантларини ба­­­­­­­­­­­­жа­ришда масъул илмий хо­дим­­лардан бири этиб тайин­ланиши ҳам бежиз эмас. 60дан зиёд илмий ишлар, 1та мо­но­­графия, хорижда чоп этилган 10та илмий мақола, 8та инновацион патент, 32та тезис, қатор илмий маърузалар муал­лифи ва ҳаммуаллифи Ш. Қур­бон­бе­­ковнинг илмий ишлари хал­қа­ро Thomson Reuters ва Scopus базаларига киритилган. У бу­гунги кунгача 12 бакалавр ва магистрга илмий раҳбарлик қил­­­­­­­ди. Айни дамда унинг етак­чи­­­лигида техник физика соҳа­си­­­да тўрт магистрлик ва бир док­­­­торлик диссертацияси ҳо­зир­­­­­­­­­­­­­ланмоқда. 

Юқорида биз сўз юритган ёш олимларнинг илм-фан боби­даги ютуқлари, мактабни би­тираётган ва олийгоҳларда таҳсил ола­ётган ёшларимизга намуна бўлса, деган ниятда қоғозга туширдик. Зеро, мақсад сари қўйилган ҳар қандай қадам эрта-индин ўз самарасини бе­риши аниқ. Фан докторлари – Дилшод Олимов ва Шерзод Қур­бонбековларнинг “тинч атом” тамойили асосида олиб бо­­­ра­ётган илмий ишлари она за­­­­ми­­­­нимиз истиқболига хизмат қи­­­лишига ишонамиз. 

С. ТУРСУНМАТОВ, 2019-01-24, 11:02 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.