26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иқтисодни роботлаштириш: хатарми ё имконият?

1765 йили Англияда Джеймс Харгривс “Джен­­ни” йигирув машинасини ўйлаб топди. У 5 нафар йи­­­­­­­­­ги­рувчининг ўрнини бо­­­­­­са оларди. Мана, шун­­­­­­­­­­дан буён одамзод тарақ­­қиётида ишчини ишлаб чи­қаришнинг кўплаб со­­­­­­­ҳа­­­­­­­­­­­­­ларидан чеккага су­риб қўядиган машина, ап­­­­­­­­­­па­ратлар ихтиро қилинди. Энди навбат – роботларда.

Генри Форд ХХ асрда транспорт ишлаб чиқаришни  ёппасига конвейерга ўтказгач, заводда одам ва техниканинг рақобати кучайди. Бироқ 1970 йилгача дунёнинг йирик корхоналарида одамнинг улуши кўп бўлди. Масалан, Женерал Моторс, Форд Моторсларда 595 минг ҳамда 260 минг киши меҳнат қилди. Совет Иттифоқининг алп комбинатларида ҳам ўн минглаб ишчилар бор эди. Бинобарин, 1990 йилда дунёвий ин­дустрияда аутсорсинг (outsourcing) жа­раёни бошланди. Йирик компаниялар ўз корхоналарини ривожланаётган мам­лакатларга кўчирди. Сабаби, уларда ишчи кучи арзон, шунингдек, маҳаллий хомашё ҳам топиш мумкин эди. Ана шундай қилиб, Хитой, Вьетнам, Малайзия ҳамда бошқа Осиё мамлакатларида ички индустрия ривожлана бошлади.

Аутсорсинг. Бироқ уларга товар қийма­тининг энг кам миқдори тўланарди. Маса­лан, вақтида битта iPhone 3G смарт­фо­ни 500 АҚШ долларига сотилди. Унинг харажати 179 доллар бўлса, то­за фойда 321 доллар эди. Шундай смарт­­­­­фоннинг ҳар биридан Хитойга 6,5 дол­­­­­­­­­­лар қолса, Японияга 50 долларга яқин қоларди. Яъни, мана шу ҳисоб-китоб­да­ноқ мутахассисларга баҳо бериш мум­кин. Умуман, завод, фабрикаларни аут­сорсингга чиқариш кўплаб дунё бренд­ларининг харажатини камайтирди. Аммо, ривожланган мамлакатлардаги иш ўринла­рининг ёпилишига олиб келди.

Чунончи, фақат АҚШда заводларнинг ривожланаётган мамлакатларга кўчиши муносабати билан 2003 йили 140 минг иш ўрини ёпилди. Ривожланган мам­ла­катларнинг ҳукуматлари ўзининг милли­онлаб аҳолисини иш билан таъмин­лаш учун аутсорсинг билан келган сар­­моядорларга шароитлар яратиб берди.

Аутсорсинг билан бир қаторда ниашо­ринг(nearshoring) жараёни ҳам қатор юр­ди. Яъни, юқори технологияли ишлаб чиқа­риш ривожланган давлатлардан узоққа эмас, яқиндаги қўшни мамлакатга кўчади. Ма­салан, АҚШдаги автоиндустрия алплари машинани яқинидаги Мексикада ясай бош­лади. Натижада, Мексика йилига 3,6 млн. дона транспорт ишлаб чиқарадиган дав­­латга айланди. Ёки Ғарбий Европанинг йирик компаниялари социалистик қур­шовдан чиққан Жанубий Европани ишғол қила бошлади. Бу самарали эди: маданияти ўхшаш, ишчи кучи арзон, малакали кадрлар кўп.

Решоринг. Бинобарин, 2010 йилдан аҳ­вол тубдан ўзгарди ва решоринг (re­sho­ring) жараёни бошланди. Йирик ком­паниялар ишлаб чиқариш корхона­ла­рини ўз давлатларига ёки ривожланган мамлакатларга қайтаришга тушди. Не­га? Бунинг бир неча сабаблари бор. Би­рин­­­чидан, ҳозир ривожланаётган мам­ла­катлардаги ишчи кучи 20 йил аввал­ги­дек арзон эмас. Улар ҳам юқори ма­ош, ижтимоий пакетни талаб қила бош­­лади. Харажат ортди. Иккинчидан, иш­­­­­­­­­­­­­­­лаб чиқаришни элга қайтариш учун ри­вожланган мамлакатларда компаниялар солиғи камайтирилиб, шароитлар яратила бошлади. Учинчидан, ишлаб чиқаришни роботлаштиришга киришилди. Аввалгидек заводда минглаб ишчи ишлаши шарт эмас.

Элга қайтиш? Роботни бошқарадиган саноқли ишчини қудратли давлатдан ҳам топиш қийин эмас. Масалан, Тайваннинг Foxconn компанияси 10 млрд. доллар тура­­диган йирик заводни Чикагода қурмоқчи. 3 минг иш ўрини очилади. “Мерседес” АҚШнинг Алабама штатида қиймати 1 млрд. долларлик автозавод қурмоқчи. Унга 600 нафаргина ишчи керак, холос. Енгил саноат ҳам булардан қоладиган эмас. “Адидас” компанияси 2015 йилда ишлаб чиқаришини Германиядаги Ансбах шаҳрига олиб келди. SpeedFaktory заводи йилига 500 минг жуфт пойафзал чиқаради. Бироқ бу ерда бор-йўғи 160 киши меҳнат қилади. Сабаби, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган. 

Бундан ташқари, йирик компа­ния­ларнинг юқори технологияни ривож­ланаётган мам­лакатлар билан баҳам кўргиси келмаслиги сезилади. Бироқ, асосий масала харажатга бориб та­қалади. Чунки, тадбиркор энг аввал жа­­­миятни иш билан таъминлашни эмас, ўз харажатларини камайтиришни ўй­лайди. Биргина мисол – “Ford” компа­нияси Мексиканинг Сан-Луис-Потоси мин­тақасида қиймати 1,6 млрд. долларга тенг заводни қурмайдиган бўлди. Унинг ўр­нига АҚШнинг Мичиган штатида 700 млн. долларга янги завод очилади ҳамда унга 700 нафаргина ходим керак. Бу жараён бироз Осиё компанияларининг АҚШга кўчишига туртки бўлмоқда. Хи­тойнинг Tianyuan Garments компанияси АҚШнинг Арканзас штатида йилига 23 млн. эркаклар кўйлаги чиқарадиган фабрика очмоқчи. Шундай йирик ишлаб чиқариш учун уларга бор-йўғи 400 киши керак. Сабаби, кўйлакни тикиш жараёни  тўлиқ роботлаштирилган.

Роботлар. Ўзингиз гувоҳ бўлаётга­нингиздек, ривожланган мамлакатларга оддий заводлар кўчиб бораётгани йўқ. Роботлаштирилган ҳамда кам ишчи талаб қиладиган корхоналар. Компаниялар ўз соҳасига роботларни ўзлаштиришга нега хумор? Сўнгги 20 йилда АҚШда транспорт чиқаришни автоматлаштириш натижасида маҳсулот 53 фоизга ортган, ишчи кучи эса 28 фоизга камайган. Яъни, роботларнинг иш унумдорлиги юқори. Кам харажат би­лан катта натижага эришиш мумкин. Улар харажатни камайтиради. Робот оғри­май­ди, ишга кечикиб қолмайди ёки сўра­ниб кетмайди, хатога йўл қўймайди, фақат бе­рилган буйруқни бажаради. Маош, иж­тимоий пакет, бир ойлик меҳнат таътили сў­рамайди. Иш берувчига энг керакли ходим каби. Хўш, компаниялар роботларни соҳаларига нима учун киритмоқчи?

Робот хатарлими? Албатта, иқтисоди­ётни роботлаштиришнинг хатарлари ҳам оз эмас. Одатда, бир робот уч кишининг ишини бажарар экан, бу уч хо­дим иш­сиз қолди, деган сўз. Маса­лан, Бу­юк­британияда роботлаштириш нати­жасида 800 минг иш ўрини ёпилган. Эва­зига 3,5 млн. янги иш ўрини очилибди. Фа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қат бу ўринларга қобилиятли, юқори малакали мутахассислар керак. Машҳур “Why nations fail” китобининг муаллифи Д. Асем ўғли ҳамда Рестрепонинг тадқи­қотларига таянсак, ишлаб чиқаришни ро­бот­­­лаштирганда ўрта маълумотли мута­хас­­сис ишидан айрилиб, маоши камаяр экан. Сабаби, одатда роботлар катта ақл­ни талаб қилмайдиган, кундаликда так­рорланадиган механик ҳаракатларни ба­жаради. Масалан, қутиларни тўплаш, та­шиш, транспортнинг қўшимча қисмларини ўр­натиш ва ҳоказолар.

Россиялик олимлар ҳам ўз иқтисодиёти бўйича таҳлиллар олиб бориб, робот­­лаш­тириш жараёни бошланса, меҳнат бо­зо­ридаги 49-50 фоиз фуқаро (42 млн.) иш­сиз қолиши мумкин, дейди. Сабаби,  Рос­сияда бугунги кунгача анъанавий хиз­мат кўрсатадиган мутахассислар оз эмас. Айтайлик, дўкон сотувчиси, такси ҳай­дов­чиси, насия таҳлилчиси, риэлтор ва бош­қалар. Уларнинг ишларини келажакда авто­матлаштириш ёки сунъий интеллект орқали сайтларга  алмаштириш мумкин.

Робот – имкониятми? Умуман олганда,  Бу­тунжаҳон иқтисодий форумида 2022 йил­­­­­гача роботлар одамлардан 75 мил­лион иш­ни “тортиб олиб”, 133 миллион янги иш ўрин­ларини очади, деб тах­мин қилинди. Бу иқтисодиёти бир со­­­­ҳага мослашган эл­лар учун хавфли. Масалан, Бангладеш экспортининг 70 фоизи кийим. Агар шу элдаги тадбиркорлар фабрикаларига оммавий тарзда роботларни ўрнатса, ун­да мил­лионлаб кишилар кўчада қолиши турган гап. Энди эҳтиёжда технология би­лан, катта маълумотлар билан ишлай ола­диган data-таҳлилчилар, дастурловчи-муҳандислар, электрон савдо ходимлари,  SММчилар бўлиши мумкин.

Умуман, роботлаштириш, сунъий зако­ват бизнеснинг турларини ҳам ўз­гартириб юборди. Мута­хассис­­­­­­­­­­­­­лик­ларнинг йўқ бў­лиши, янги қо­билиятли хизматчиларнинг талаб этилиши шу­нинг оқибатидан. Маса­лан, биронта шахсий машинага эга бўл­маган Uber дунёдаги энг йирик йўловчи ташийдиган компанияга айланди. Ўз но­мида на уйи ёки на меҳмонхонаси бўлган Airbnb ёки Booking ҳозир дунё бўйича аҳолини бошпанага жойлаштирувчи энг йирик ком­паниялардан бири. Яъни, технология бозорни ўзгартирди, мижоз ва бизнес ора­­сидаги даллоллар камайиб бормоқда.

Шунинг бир далили – сайёҳлик агент­ликлари. Одамлар саёҳат учун авваллари агентликларга мурожаат қилса, ҳозир бар­часини уйдан чиқмай, сайт орқали рас­мийлаштиради. Масалан, АҚШда 1990 йили 132 минг сайёҳлик компанияси мавжуд бўл­са, 2014 йили уларнинг сони 74 мингга ту­шиб қолган. Бошқача айтганда, туристик агент­ликнинг идорасини излаб, чипта олув­чилар сони камайган.

Сўнгги 20 йилда Ғарбий Европа ва АҚШда роботлар сони 5 баравар ортиб, 1,5 млн.га етган. Бугунги кунда дунёда ўз иқ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тисодиётига роботларни жорий этишда Жанубий Корея, Сингапур, Германия ол­­­­динда бормоқда. Фақат Кореяда 10 минг ишчига чаққанда, 631 роботдан тўғри ке­ла­ди. Бироқ мана шу икки давлатнинг кўр­сат­кичига қарасак, ишсизлик паст дара­жа­да. Чунки, роботлаштириш иқтисоди­ёт ва маошнинг ўсишига олиб ке­лар экан. Шунингдек, ўрта билимли хо­димлар қисқартирилиб, қобилияти юқори му­­­тахассисларга эҳтиёж ортади. Агар ро­­­ботнинг “дастидан” кўчада қолган ўрта ма­­­лакали мутахассис қайта ўқитилса, қо­би­­лияти чархланса, унда ишсизликнинг ол­­дини олиш мумкин.

3D принтер. Умуман, тўртинчи са­­­­­­­­­­­­­­ноат инқилоби даврида технологик та­раққиётнинг бир кўрсаткичи ҳамда иш ўринларининг қисқаришига сабаб бўладиган омил –  3D принтерлар. Бугунги кунда улар қадимги қўғирчоқдан бошлаб самолётнинг эҳтиёт қисмигача босиб чиқара олади. По­лимер пластикдан исталган шаклни қу­йиб беради. Агар ушбу йўналиш яхши ри­вожланса, унда келажакда, айтайлик, бир машина ясашга керакли деталь, қисмларни 20-30та заводга буюртма беришнинг ҳожати йўқ. Асосий қисмини ҳар автозаводнинг ўзи 3D принтерларда босиб чиқара олади. Масалан, Адидас компанияси 2015 йили Берлинда ҳар қандай одамнинг оёғини сканерлаб, спорт оёқ кийимининг исталган дизайнини танлаб, уни 3D принтерда босиб чиқарадиган дўкон очди. Бизнес, шу тарзда ялпи товар чиқаришдан алоҳида, ҳар бир одамга мўлжалланган, бежирим маҳсулот деган шаклга алмашиши мумкин. Бу мендаги кўйлак бошқа ҳеч кимда бўлмас­лиги керак, деб ўйлайдиган қизлар учун яхши имконият.

Қозоғистон-чи? Бутун дунёда шундай тех­нологик, индустриявий ўзгаришлар юз бераётганда, Қозоғистон улардан четда қолмаслиги аниқ. Ўтган йили Меҳ­­­нат ҳамда аҳолини ижтимоий муҳо­фа­за қилиш вазирининг ўринбосари Нур­жан Алтаев мамлакатдаги 600 ком­пания рақамлаштириш жараёни дои­расида бир қанча иш ўринларини қис­қартириши мумкинлигини айтди. “Бай­терек” холдингига қарашли “Қазына Ка­питал Менеджмент” компанияси 2017 йили “Вист Групп” компаниясига маб­­­­­­­­лағ қуйган эди. Мақсад – тоғ-кон са­ноати соҳасини роботлаштириш. Бу, би­­ринчидан, технологиянинг ривожланиши, иккинчидан, иш билан таъминлаш соҳаси учун катта синов. Масалан, Арселлор Миталл Темиртау, “Қазақмыс” каби йирик компанияларда ишчилар сони 30-40 минг орасида. Агар келажакда тоғ-кон саноати, металлургия соҳасида роботлаштириш, автоматлаштириш жараёни бошланса, унда минглаб одамларнинг қора кучи керак бўлмай қолади. Яъни, улар кўчада қолади. Ҳукумат бу компанияларнинг раҳ­барларидан ишчиларни ишдан бўшатма, деб ҳадеб сўранавермайди. Жараён давом этмоқда. Шунинг учун Миллий иқтисодиёт ва Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий муҳо­фаза қилиш вазирликларининг ундай таваккалларга жавоб қадамлари бор деган умиддаман. Агар ундай бўлмай,  ишчилар ишсиз қолса, Марказий Қозоғистоннинг ижтимоий беқарор минтақага айланиши обдон мумкин.

Иқтисодиётни роботлаштириш техно­логик жараённинг бир босқичигина. Даст­лабки ишлаб чиқариш инқилоблари дав­­рида ҳам одам технология ҳамда иш ўрини учун курашди. Натижада, унум ор­тиб, иккала томон бир-бирига ях­ши­гина му­возанатлашди. Корея ва Гер­маниянинг тажрибаси кўрсатганидек, иш­лаб чиқаришни роботлаштиришдан чў­чишнинг ҳожати йўқ. Робот саноатдаги бир қанча жараёнларни одамсиз тез бажара олади. Фақат шароитга мослашиб, ишсиз қолганларни янги мутахассислик, йўналиш, қизиқиш-қобилиятига қараб ўқитиш керак. Шунингдек, ҳар бир му­та­хассис ҳам эртага мени робот алмаш­тирмайдими, меҳнат бозорида, ўз соҳамда керакли бўлишим учун нима қилишим керак, қандай билим, иқтидорга эга бўлишим лозим, деган саволни ўзига бериб, жавобини топгани маъқул.

Нурмухамед БАЙҒАРА. “Егемен Қазақстан”, 2019-01-24, 11:23 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.