26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чорвачилик – ризқ-рўзимиз

Ж. Туймебаев Кентовдаги деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишди Туркистон вилояти ҳокими Жан­сейит Туймебаев Кентов ша­­­­­­­­­­ҳар Шаға овулида жойлашган “Мам­ла­­­­­­­­­­­кат” деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишди.

2014 йили иш бошлаган хўжаликда 900 бош мол бор. Асосан, қорамолни бўрдоқилаш билан шуғулланадиган хўжалик, шунингдек, колбаса маҳ­сулотларини ҳам ишлаб чиқаради. Минтақа раҳбарига маҳсулотнинг асосий истеъмолчиси маҳаллий аҳоли эканини айтган деҳқон хў­жалиги раисининг ўринбосари Ба­­қитжан Байжўмартов бу ерда мах­сус очилган кушхоналарда ку­­нига 15-20 бошгача мол сўйи­лишини маълум қилди.

Бугунги кунгача барча хара­жат­ларни фақат ўзи кўтариб, фао­лият юритаётган “Мамлакат” ДХ қорамолни ем-хашак билан таъминлаш масаласини ҳам ҳал қил­ган. Яъни, 150 гектар майдонга беда, маккажўхори ва буғдой экиб, мол­ларга ем тайёрлаш цехини оч­ган. Унда бир кеча-кундузда 20-24 тон­­­­на ем тайёрланади. Бўрдоқи мол­­­­­­­­ларнинг ҳар бири 450-500 кило­грамм­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гача тош босади.

Бажарилаётган ишлардан мам­нун бўлган вилоят ҳокими хўжалик раҳбарларига гўшт етиштириш ҳажмини орттиришни топширди. Улар эса вазифани бажариш учун банкдан имтиёзли насия олишни режалаштираётганини айтиб, уни олишда ҳокимликдан қўллов кўр­сатишни сўрашди.

Умуман олганда, Кентов шаҳри бўйича бугунги кунгача 328 бош қорамол бўрдоқилаш майдони иш­ламоқда. Уларда 4920 бош наввос бўрдоқиланмоқда. 2018 йили мол бўрдоқилаш майдончаларида аҳоли истеъмоли учун 1968 тонна гўшт етиштирилди. Шундан 485 тоннаси “Қайип ата” деҳ­қон хўжалиги орқали экспортга чиқа­рилди.

2019-01-24, 11:35 1147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.