26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ёш келса, ишга...

Туркистондаги қурилиш ишларига 500дан зиёд йигит-қиз жалб этилади

Элбоши “Ёшлар йили”нинг очилиш маросимида янгидан тузилган Туркистон вилоятига алоҳида эътибор қаратди. Шу муносабат билан барча ёшлар муқаддас шаҳарда амалга оширилаётган ишларда иштирок этиши кераклигини таъкидлади. 

– Ҳозир бутун Қозоғистонда кенг қамровли қурилиш ишлари юритилмоқда. Уйлар, заводлар қурилмоқда. Биз ёш пайтимизда, талабалик чоғимизда махсус талабалар отрядлари бор эди. Таътил пайтида ишлаб, кўп пул топар эдик. Шу сабабли қурилиш ишларига ёшларни жалб этишни топшираман, – деди Давлат раҳбари.

Шу билан бирга Элбоши вилоят маркази – Туркистон шаҳрида қурилиш жадал олиб борилаётганини айтди. 

– Туркистон вилоят маркази сифатида ҳадемай улкан шаҳар бўлади. Унинг бунёд этилишида ёшлар ташаббускор бўлишлари керак. Ҳукумат вилоят ҳокими билан биргаликда ушбу масалани назоратга олиши зарур, – деди Элбоши.

Бугунги кунда Элбошининг сиёсатини қўллаб-қувватлаган ёшлар Туркистон вилояти қурилишида қатнашиб, минтақани юксалтиришга шай туришибди.

Туркистон вилоятида “Яшил эл” дастури доирасида йил сайин 1275 нафар йигит-қиз иш билан таъминланмоқда. “Диплом билан – қишлоққа” лойиҳаси доирасида 913 ёш мутахассис ишга жойлашса, 314 нафари бошпанага эга бўлди. 

Элбошининг Фармонига мувофиқ, ёшларга ижтимоий қўллов кўрсатиш мақсадида бу йил туман ва шаҳарлардан 500дан зиёд ёшларни Туркистон шаҳридаги қурилиш ишларига жалб этиш учун “Туркистон ёшлар қурилиш отряди” тузилди. Айни пайтда пудратчи компаниялар билан шартномалар тузилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-01-25, 18:17 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.