26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оила ва мактаб: ҳамкорликнинг янги босқичи

Сайрам даҳасидаги Ю. Сарёмий номли мактаб-лицейнинг муваффақиятлари республика даражасида ҳам эътироф этилган. Бунда 2012 йилдан буён фаолият юритаётган ота-оналар университетининг ҳиссаси катта. Яқинда мазкур масканда педагогика фанлари доктори, профессор Н. Алметовнинг Шимкент шаҳридаги “Әлем” нашриётида чоп этилган “Мактаб ота-оналар университети” қўлланмасининг тақдимоти ўтди.

Уни “Парасат” жамғармаси раиси З. Ҳавазматов очиб, педагогика, этнография, фалсафа ва тарих масалаларида долзарб илмий мақолалари билан жамоатчиликка яхши танилган, ота-оналар университетининг раҳбари сифатида эса оила ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётган таниқли олим, таълим соҳасида халқаро маслаҳатчи-эксперт Н. Алметовга миннатдорлик билдирди. 

Шундан сўнг сўз олган муаллиф вилоятнинг баъзи мактабларида шу кунгача ота-оналар университети мавжуд бўлгани, бироқ Ю. Сарёмий номли мактаб-лицейда уни ташкиллаштириш ва фаолиятини амалга оширишнинг янгича, ўзига хос қирралари кашф қилинганини таъкидлади. Шу ўринда ота-оналар университетини ташкил этишда ташаббускор бўлган мактаб-лицей директори Б. Нуралиев, меҳнат фахрийси Э. Абдунақибов, ота-оналар қўмитаси раиси Б. Шерматовнинг номларини эслатиб ўтиш жоиз.

“Биз нима учун ота-оналар университетини ташкил қилдик?” деган саволга жавоб берар экан, муаллиф “асосий мақсад – ота-оналарнинг функционал саводхонлигини ошириш орқали мактабдаги ўқув-тарбия ишининг сифати натижадорлигини ошириш, оилавий тарбияни яхшилаш, мактаб ва оила ҳамкорлигини юқори поғонага кўтаришдан иборат”, деб таъкидлади.

Қўлланмада, шунингдек, университетнинг иш тажрибаси кенг ёритилган, оилавий тарбия тренингларининг ишланмалари, ота-оналар учун бола тарбиясига оид педагогик-психологик тавсиялар ҳам берилган. 

Ота-оналар, педагоглар, талабалар ҳамда кенг жамоатчиликка мўлжалланган ушбу қўлланма кўпчиликнинг қизиқишини уйғотиши шубҳасиз. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-01-28, 09:32 826
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.