26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
От изини той босар

 “Билакли бирни, билимли мингни йиқади” деган қадимий нақл бугунги кун­­­­­­­­­нинг шиорига айланмоқда, десак янглиш­­­­­­­­­май­­миз. Зеро, техника асрида эл­­нинг қудрати, энг авва­­­­­­­­­­­­ло, билим ва фанга таянади. Элбоши Нурсултан На­зарбаевнинг “Эли­­миз ке­лажаги ёш авлодга бе­восита боғлиқ”, деб таъкид­­­лаши бежиз эмас. Бу ёшларимиздан катта масъулият талаб қилади.

Бугунги суҳбатдошим Мирдиёр МАҲКАМБОЕВ ай­нан мус­­тақиллик даврининг билимли ва малакали му­­­­­­­­­­тахассисларидан бири. Нафақат вилоят, балки, рес­публикада таниқли йўл қурилиши устаси, тадбиркор Мирғани ака ҳамда Клара аянинг фарзанди. 

Мирдиёр мактабни аъло баҳоларга битиргач, Алмати шаҳ­ри­даги Қозоқ транспорт ва коммуникация академиясида таҳсил олди. 2009-2011 йил­ларда Англияда ўз соҳаси бўйича Бир­мингем университетида магис­­тра­турани тамомлади.

– Мирдиёр, меҳнат фао­лия­­­тингиз ҳақида гапириб бер­сангиз.

– Ўқишни тамомлаб, она қишлоғим – Сайрамга қайт­гач, дастлаб, йўл қурилиш ком­­­­панияларида таж­риба орт­­тир­­дим. Бугунги кунда эса те­мир-бетон ва бе­тон конструк­­­циялари ишлаб чи­қа­ра­ди­ган “ЖБИ-С” МЧБ­да бош му­ҳандис бўлиб ишла­япман. Маҳ­сулотларимиз вило­яти­миз­дан ташқари Қизил­ўрда, Жам­бил вилоятларига ҳам бу­юртма асосида жўнатилади. Шимкент шаҳридаги жуда кўп­­­­­лаб иншоотлар ва кўприклар қурилишида бизнинг маҳ­су­лотларимиз ишлатилган. 2012-2014 йилларда корхонамиз вилоятда “Энг яхши қурилиш компанияси” номинациясига сазовор бўлди. Хуллас, маҳсу­лотларимиз харидоргир.

– Корхонадаги ёшлар фао­­­лиятига тўхталсангиз... 

– Бугунги кунда мутахас­сис­­­лиги бўйича ишга келаётган ёшлар сони ортиб бормоқда. Ўз касбининг усталари, катта авлод вакиллари маҳорат сирларини улар билан баҳам кўрмоқдалар.

– Мирдиёр, хорижлик ёшлар нимаси билан фарқланади?

– Англия ривожланган мам­лакатлардан бири. Шу боис, фуқароларининг дунёқа­раши жуда кенг. Билим олишда ёш­га эътибор берилмайди. Таж­­рибали кадр бениҳоя қадр­ланади. Чет давлатда таҳсил олиш учун қатъият ва кучли ирода керак. Лекин бугунги кунда бизнинг давлатимиз ҳам ривожланиб, Европа ан­да­­­­за­ларига мос билим бериш, меҳ­нат қилиш йўлга қў­йил­моқда. Ёшларнинг тил би­лиш­­­­­­­­­­­­га, хорижий давлатларда ўқишга интилиши кучли. Бу – қу­вонарли ҳол! Ҳадемай биз ҳам ривожланган 30 мамлакат қато­ридан ўрин олишимизга ишонаман.

– Англияда бирга ўқиган дўстларингиз билан алоқа қилиб турасизми?

– Африка, Европа, Осиё мамлакатларидан келган курс­дошларим  билан ижтимоий тармоқларда гаплашиб турамиз.

–  2019 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилинди. Биз ёш­лар­дан нима кутамиз?

– ҚР Президенти Н. Назар­баев “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақо­ласида келгусида амалга оши­риладиган вазифаларни аниқ кўрсатиб берди. Бугунги ёш­­­­лардан чуқур билим, касб эгал­лаш, Ватанига сидқидилдан меҳнат қилиш талаб этилади. Ўз навбатида давлатимиз бизларга жуда катта имкониятларни яра­тиб бермоқда. Демак, биз ҳам “Бир ёқадан бош чиқариб”, Эл­­боши мурожаатларига “лаб­бай” деб жавоб беришимиз керак.

– Ўз устингизда изланиб, китоблар ўқиб турасизми?

– Албатта, уйда кутубхонамиз бор. Психологияга оид китоблар мутолаа қиламан, онлайн курс­ларда ўқийман. Китоб дўконига кирсам, харидсиз чиқмайман. Бир ойда битта китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Чунки ўзи устида изланмаган, ишламаган одам замондан орқада қолиб кетади. Ахир: “Бешикдан қабр­гача илм изла” деб бежиз айтиш­маган аждодларимиз.

– Қанча тилни биласиз?

– 4та – она тилидан ташқари, қозоқ, рус ва инглиз тилларини яхши ўзлаштириб олдим. 

– Мирдиёр, бугунги кунда хориж тиллари курсларида ўқиётган фарзандларимизнинг хулқ-атвори ўзгариб, Европага тақлид кучайиб бораётгандек. Бунга нима дейсиз?

– Тил ўрганишга интилаётган ёшларни кўриб, кўнглимиз қу­вонади. Чунки, замон тала­би ҳам шу. Лекин, бир-икки тил­­ни яхши билган билан ев­ро­палик бўлиб кетмайсиз. Биз­­нинг томиримизда аждод­ла­ри­­­­­­­мизнинг қони оқмоқда. Ои­ла­да берилган тарбия, урф-одат­ларимиз, анъаналаримиз, кат­тага ҳурмат, кичикка иззат каби хислатлар, қаерда бўл­май­­лик бизники бўлиб қола­ве­ра­ди. Миллийлик қонимизда, қал­­­­­бимизда сақланиши керак, у ўзгармайди.

– Ҳаётдаги шиорингиз?

– Ота-онам, оилам билан бахт­ли ҳаёт кечириш. Отам кас­бини давом эттириб, эл-юрт рав­нақи учун ҳалол меҳнат қилиш.

– Оилангиз ҳақида икки оғиз...

– Рафиқам Шоҳсанам инглиз тили ўқитувчиси. Фарзандларим – Роҳила, Зоҳирбек, Рауфбек бу­ва ва бувиларининг эркатой­лари.

– Суҳбатингиз учун ташак­кур!

Тасвирларда: Мирдиёр ва Мирғани Маҳкамбоевлар; корхона маҳсулотлари билан бунёд этилган шаҳримиздаги “Бекжан” бозори олдидаги автойўл.

P.S. Истиқлол йилларида эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатида ёш мулкдорлар қатлами майдонга кириб келди. Ватанга меҳр, бунёдкорлик туйғуси қалбида ниш урган Мирдиёрдек ўғлонларимиз сафи кенгаяверсин.

Мухтабар УСМОНОВА., 2019-01-28, 09:55 261
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.