26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дала ишлари бошланди

Мақтаарал ту­­­­манининг деҳ­қон­лари дала иш­ла­­рини бошлаб юборишди. Эр­та­пишар карам кў­чатини экишга 10дан зиёд бригада жалб этилиб, ишлар қизғин  бормоқда.

Январнинг ёғин­гар­чилик­ларига қа­рамай, далада меҳ­нат қилаётган деҳ­қон­ларнинг аҳволи билан тани­­­­­­­­­­­­шиш учун туман раҳбарлари Мақ­таарал қишлоқ округидаги “Фе­рудин” деҳқон хў­жалигида бўлишди. М. Алиев бошчилигидаги хўжалик қарамоғидаги 10 гектар ернинг ярмига карам экаётган экан.

– Иссиқхонада 120 минг туп карам кўчатини тайёрлаб, 30 киши­дан иборат бригада аъзолари уни ўтқазишни бош­лади, – деди М. Алиев. – Ишчи­ларга кунига 2 минг тенгедан ҳақ тўланади. Ка­рам 2 ойда етилади. Шунингдек, уч ойда етиладиган навидан ҳам экдик. Экилган кўчатнинг устини полиэтилен клёнка билан ёпиб, со­вуқдан сақлаймиз. Энг асосийси, парваришига кўпроқ эътибор бериш керак.

Мақтаараллик деҳқонлар оғир­ли­ги 1-1,5 килограммдан ошмай­­диган карамнинг пан­дион навини экиш­моқда. Бу маҳсулотга хорижий дав­лат­лардан ҳам талаб етарли.

Мазкур экин ҳосили йиғиш­тириб олингандан сўнг деҳ­қонлар полиз экинлари ҳам­да пахта экишни бош­лаб юбо­ришади. Шу йўсинда деҳ­қон­лар бир йилда икки марта ҳо­сил олишади. Ўтган йил апрель ой­ларида мўл ҳосил етиштирган  деҳқонлар республиканинг бир не­ча вилояти ҳамда Россия бозор­ларини ҳам карам билан таъмин­лашди.

Таъкидлаш жоизки, Мақ­таарал туманида ўтган йили 30 минг тон­­­­­­­­­­нага яқин ҳосил йиғиштириб олин­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди. Унинг асо­сий қисми карам бўл­­­ди.

Мақтаарал тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-28, 10:04 248
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.