26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўтрорда янги ташриф маркази

Туркистон вилояти Ўтрор туманида тарихий-маданий меросга кирувчи қадамжоларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида замонавий талабларга мос ташриф маркази қурилиши олиб борилмоқда.

Мақсад – Ўтрор қўриқхона-музейи базасида коммуникация, маданий ахборот ҳамда ижодий инновациялар марказини барпо этиш. Қўриқхона – му­зей­­­­­нинг вазифаларини ма­да­­­ний-оқар­тув ҳамда имиж маркази дара­­­­­жасигача кенгай­тириб, тарих, археология фан­лари, рес­­тав­рация, санъат­шу­нос­лик, эт­­но­графияга муво­фиқ­лаш­ти­ришга имкон яратиш.

Марказнинг биноси – Ўтрор шаҳарчаси ҳудудида архео­ло­гик қўриқхона, тарихий-ма­да­ний ҳамда сайёҳлик маркази қу­риш, шунингдек, музей-кўр­газ­ма тизимига ўзаро боғланган марказлаштирилган жамғарма-сақлагични барпо этишга мўл­жалланган.

Экспозиция заллари функ­цио­нал дастурда ҳар доим бў­ла­­диган ўзгаришлар ҳамда ту­затишларни инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган. Ик­кинчи қаватда барча заллар учун қўшимча бўлмалар кўз­да тутилган. Хоналарнинг лойи­ҳа­вий ҳамда бадиий бичимини марказ ходимлари кўргазма экс­позициясининг аниқ мавзу­сига қараб, жиҳозлашади.

Шунингдек, реставрация ва кўргазма конструкцияларини ясаш ишлари учун гумбаз ос­тида устахоналар очилган. Уларнинг барчаси ихти­сос­лаш­тирилган рестав­ра­ция ус­куналари билан таъмин­ланади, деб режалаш­ти­рил­моқда.

Бундан ташқари, музейга ишга жалб этиладиган мута­хассислар, Ўтрор шаҳарчасида қазилма ишларини олиб бо­ра­диган археологлар учун 16 ўринли ётоқхона биноси қури­лади.  

, 2019-01-28, 10:09 369
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.