26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Журналистлар қулупнайзорда бўлишди

Шу кунларда бозор раста­ларида қулупнайнинг бир неча турини учратасиз. Хўш, бу нозик ўсим­ликни парваришлашнинг биз билмаган қандай сири бор? Яқинда вилоят марказидан Сайрам туманига хизмат са­фари билан келган бир гуруҳ журналистлар Манкент қиш­лоғидаги тадбиркор Шавкат Ҳа­кимбоевга  қарашли “Зебо-1” деҳ­қон хўжалиги фаолияти би­лан яқиндан танишишди. Тадбиркор оила аъзолари билан икки гектар ерда – қулупнай етиштирмоқда. Деҳқон хўжалиги етакчиси тезпишар бу ўсимликни парваришлаш сирларини журналистлар  билан ўртоқлашди. Одатда, қулупнай намсевар ва ис­сиқсевар ўсим­лик ҳисоб­ланади. Яна ҳар бир туб ало­ҳида эътиборни талаб қи­­­­лади. Энг муҳими, эгат ораларига кўпроқ органик ўғит ташлаш зарур. Пишиб етилган мевалар ҳашар йўли би­лан териб олинади ва сотувга чиқарилади. 

Қулупнайни даланинг ўзида татиб кўрган жур­налистлар деҳқоннинг меҳ­нати чиндан ҳам ғоят ма­шаққатли эканига  яна бир карра иқрор бўлишди.

 

И. КАРИМОВ., 2017-06-05, 11:12 201
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.