26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги уйлар соҳибларини топди

Туркистон вилоятида 400 минг кв.метрга яқин уй-жой фойдаланишга топширилди

Туркистон вилоятида ўтган йили молиялаштиришнинг барча манбалари оқали 387, 8 минг кв.метр уй, яъни 3003та квартира фойдаланишга берилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 21,7 фоизга ўсган. Давлат бюджети ҳисобидан 171,8 минг кв.метр ижаравий уй, яъни 2509 квартира, 74та уйнинг қурилиши юритилмоқда. Йил якуни бўйича 30,6 минг кв.метр, яъни 500та квартира, 35та уй топширилган.

Бундан ташқари, жорий йил давлат бюджети ҳисобидан 186та кўпқаватли уй, умумий майдони яъни 466,2 минг кв. метрни ташкил этадиган 6721 та квартира қурилиши олиб борилади. Шундан 82тасини бу йил топшириш режаланмоқда.

Туман ва шаҳарларда эса 1715та хусусий уй қурилишини тугатиш кўзда тутилмоқда. Йил охиригача вилоят бўйича жами 4848та квартира соҳибларини топади.

Ўтган йили вилоят маркази – Туркистон шаҳрида “Туркистон МЧБ” ҲЖ ҳамда хусусий қурувчилар орқали 6та кўпқаватли насия уй, яъни 336 уй, (26,1 минг кв.м.) қурилиши бошланди. 2019 йилнинг 3-чорагида шу уйлар фойдаланишга топширилиб, барчаси “7-20-25” дастури доирасида аҳолига тақдим этилади.

Туркистон шаҳридаги “Ўтрор” кичик туманида умумий майдони 38 гектарни ташкил этадиган “Туркистон – янги шаҳар” уй мажмуаларида кредитга бериладиган 88та кўпқаватли уй қурилиши бошланди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-29, 11:00 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.