26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон Президенти Миллий банк раиси Данияр Ақишевни қабул қилди

Учрашувда Давлат раҳбарига Миллий банкнинг 2018 йилда амалга оширган ишлари ҳақида ҳисобот берилиб, мамлакатимиздаги валюта-молия бозорининг бугунги аҳволи баён қилинди.

Элбоши қатор иқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий суръатда ўсиб бораётганини таъкидлаб, инфляция даражасини пасайтириш учун қабул қилинаётган тадбирларнинг самарадорлигига тўхталди.

– 5,3 фоиз даражадаги инфляция – бу яхши кўрсаткич. Бироқ, бунга иқтисодиётнинг самарадорлигидан эмас, бозордаги ўтимлилик даражаси қисқариши эвазига 

эришяпмиз. Миллий банк ва Ҳукуматнинг ушбу йўналишдаги фаолияти ночор. Маблағни айланмадан чиқариш орқали инқирозни янада камайтириш мумкин, аммо бу қарорнинг иқтисодиётга қандай таъсир этиши номаълум. Шунингдек, узоқ муддатли насияларнинг камайганини сезиш мумкин, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти амалдаги қонунларга қатор ўзгаришлар киритилганига тўхталиб, Миллий банк томонидан бу соҳа устидан тегишли назорат юритилиши лозимлигини айтди.

Данияр Ақишев Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мактубида белгиланган қайта ишлаш саноатини насиялашга доир топшириқларнинг ижроси ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Миллий банк раиси Қозоғистон Президентига миллий валюта қийматининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган омиллар ҳақида гапириб берди.

– Тенгенинг АҚШ долларига чаққанда айирбошлаш баҳоси йил давомида 15,6 фоизга пасайди. Бунга, асосан, ташқи омиллар сабаб бўлди. Дунё бўйича нефть баҳоси жуда ўзгарувчан бўлиб турибди. Ташқи вазиятлар, шу жумладан, қўллаб-қувватлаш ва санкциявий сиёсат ҳам беқарор. Шунга қарамай, эркин айирбошлаш тартиби барча оғирликни енгиллатиб, ўтган йил охирида 30,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этадиган олтин валюта захирасини сақлаб қолиш имконини берди. Миллий жамғарманинг хорижий валютадаги активи 57,7 миллиард АҚШ долларига етди, – деди Миллий банк раиси.

Д. Ақишев молия бозорини насиялаш ҳамда соғломлаштириш учун бажарилаётган ишларни ҳам тилга олиб ўтди.

– Биз молия шўъбасини яхшилаш орқали бозорга муносиб иштирокчиларнинг фаолиятини олға силжитишга имкон берамиз. Тегишли қарорлар қабул қилингач, насия миқдори сезиларли даражада кўпаяди, деб ўйлаймиз. Бу кўрсаткич 2019 йилда 10 фоизга ўсади деб, тахмин қиляпмиз. Бу номиналли ички ялпи маҳсулотдан юқори. Мутаносиб равишда насиялар олиш енгиллашиб, аҳвол аста-секин яхшиланади, – деди Миллий банк раиси.

Akorda.kz, 2019-01-29, 11:06 206
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.