26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муқаррар жазо

– Сизни акам чақиряпти, – деди қўшнимнинг ўғли.

Акаси – Адҳамбек (исмлар ўзгартирилган) бир йилдан бери оғир касал бўлиб ётганини эшитган эдим. Бир йил ичида ўпкаси ва бир буйраги ишдан чиқиб, олдириб ташлаган. Менда нима иши бор экан, деб, бордим. 

– Дўхтирлар бир ҳафта умринг қолди, дейиш­япти, – деди у. – Шунинг учун сизни чақиртириб, бу азобларнинг сабабини айтиб бермоқчиман. Газетага чиқарсангиз, менга ўхшаган нодон ва нотавон одамларга сабоқ бўларди.

– Уч йил муқаддам синфдошим Ботир машина сотиб олган экан, менга телефон қилиб, темир тулпорини «ювмоқчи» эканини айтди, – деб, ҳико­ясини бошлади Адҳамбек. – Бугун якшанба, Бургуликка борамиз, дам олиб қайтамиз, йўл-йўлакай Асадбекникига ҳам кириб ўт, қўлбола ароғидан кўпроқ олиб келсин, дастурхон мендан, – деди.

Асадбек уйида Хитой спиртидан ароқ ишлаб сотарди, бир неча марта қўлга тушса ҳам бу ишни ташламасди. 

Шундай қилиб, уч оғайни йўлга чиқдик. Қош қорайгунча ичкиликбозлик қилиб, кайфимиз ошиб қолибди. Йўлда 5-6та қўйни ҳайдаб кетаётган 10-12 яшар болани кўриб, Асадбек:

 – Келинглар, шу болани бир қўрқитайлик, – деди.

– Қандай қилиб? – сўрадим мен.

– Ушлаб олиб, машинага ўтқазамиз, кейин бир-икки чақирим юргач, тушириб юборамиз. 

Бу таклиф Адҳамбекка ёқди шекилли, орқага юриб, боланинг олдида тўхтади.

– Болакай, яқин орада қимиз сотадиган жой борми? – сўради Асадбек. Бола яқинлашган эди, уни ушлаб олиб, машинага ўтқазди ва эшикни ёпди. Бола қўрқиб кетиб, типирчилади, додлаб, йиғини бошлади. Сўнг тинчиб қолди. 

– Бола ҳушидан кетди, – деди Адҳамбек. – Ма­шинани тўхтат! Унинг юраги урмаяпти, ўлиб қолганга ўхшайди.

– Энди нима қиламиз?

– «Тез ёрдам»га олиб борайлик, – дедим мен уйқусираб. 

– Эсинг жойидами, ўлган одамни ҳам «тез ёрдам»га олиб борадими?

– Унда полицияга борамиз, биз ҳеч нарса қилмадик, ўзи ўлиб қолди, деймиз, – деди рулда ўтирган Ботир.

– Шу гапингга улар ишонадими? Учаламиз қамалиб кетамиз.

Адҳамбек билан Асадбек баҳсни давом этти­ришди, мен “ўчиб” қолибман. Улар мени уйга олиб келиб ташлашибди. Эрталаб уйғонсам, бошим ёрилай деяпти. Чой-пой ичиб олиб, Асадбекникига бордим. 

– Кечаги воқеа нима бўлди? – сўрадим мен ундан.

– Қайси воқеа? – ҳайрон бўлди у.

– Нимага ундай қараяпсан, болани нима қил­динглар?

– Қанақа болани айтяпсан? Кеча сен йўлдаёқ ўчиб қолдинг, уйингга олиб келиб ташладик, ҳеч қандай болани кўрмадик. Туш кўргандирсан? Биров эшитмасин, кулги бўлиб юрма тағин. 

Мен индамай, уйга кетдим. Уйда ўтирсам ҳам, юрсам ҳам боланинг қичқириғи қулоғим тагидан кет­масди. «Наҳотки шунақа ҳам туш бўлса?», деб ўй­ладим. Туш бўлақолишини жон-дилимдан ис­­­­тар­диму, шубҳа-гумондан қутула олмасдим. Бир ҳаф­тадан сўнг Асадбекникига бориб, ростдан ҳам мен кўрган воқеа тушмиди, деб сўрадим. 

Орадан уч ой ўтиб, сир очилди. Асадбек ошқозо­нидан саратон бўлиб, онкология касалхонасига ётқизилди. Уни кўришга борганимда аранг тани­дим. Озиб, қоқ суяк бўлиб қолган эди. Зўрға нафас оларди.

– Оғайни, шу бугун кўз юмсам керак, – деди у. – Сендан кечирим сўрамоқчиман. Сен кўрган воқеа туш эди, деб шу вақтгача алдаб келгандим. Аслида эса, сен «ўчиб» қолганингдан кейин болани дарёга ташлаб юборган эдик. Газетада ҳам ёзишган эдику, бир бола сувга чўкиб кетди, деб. Боланинг юраги жарроҳи қилиниб, кардиостимулятор қўйилган экан. Экспертиза унинг юраги тўхтаб қолиб, сувга йиқилган, деб хулоса чиқарибди. Унинг ўлимига айбдор бўлганим учун, мана, жазоланяпман. Ўттизга етмай, бу дунёни тарк этяпман. «Қон юбормайди», деган иборанинг тўғрилигига яна бир бор амин бўлдим. 

Касалхонадан тўғри Ботирникига бордим. Унга бирга полицияга бориб, бўлган воқеани айтиб берсак, демоқчи бўлдим. 

– Акам Россияга ишлашга кетди, – деди укаси. – Уч-тўрт ойдан кейин келади. 

Уни кутишга қарор қилдим. 

Орадан бир йил ўтиб, Ботирни олиб келишди. Бир уйнинг томини ёпаётиб, йиқилган экан, хотирасини йўқотибди. Мени танимади. 

Мана, боланинг ўлимига айбдор иккинчи одам ҳам жазосини олди, деб ўйладим мен. Энди навбат менга келса керак. Нима қилсам экан, боланинг ота-онасини топиб, бўлган воқеани айтиб берсаммикан, улардан кечирим сўрасаммикан, деб ўйладим. Қамалиб кетишдан қўрқдим ва индамай юравердим. «Менинг айбим йўқ, болани сувга ташлашаётганини кўрмадим», деб ўзимни овунтириб юрдим. Ички бир овоз «Одам ўлдиришдек оғир, киши қалбини яралайдиган манфур иш – қотиллик қилдинг! Сен айбдорсан, ичмаслигинг керак эди, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани нега ичдинг?» – деб таъна қилаверди. 

Шу воқеадан бир йил ўтиб, бўғимларимда оғ­риқ ва шишлар пайдо бўлди, бод ташҳиси би­лан даволанишга мажбур бўлдим. Йил да­во­мида терапевт, пульманолог, инфекционист, сто­матолог, дерматолог ва бошқа шифокорлар қа­булида бўлдим. Кейин ўткир лейкоз, яъни, оқ қон касаллигига дучор бўлганим аниқланди. Бу қилмишимизнинг касри болаларимизга ҳам ур­­маса, деб қўрқаман... Қанча умрим қолди, бил­­майман, лекин бу касалликнинг жаҳаннам азо­бидан фарқи йўққа ўхшайди. Ота-боболаримиз «ўйламай босдим тиконни, торта­­­дурман заҳрини», деб бежиз айтишмаган экан. Эндиги пушаймондан фойда йўқ. 

Бу қотилликка ўйламай босилган тикон сабаб эмас, албатта. Ўйлашга имкон бермаган ичкилик сабабчи бўлган. Натижада, уч йигитнинг нодон­ли­ги уч оилани барбод қилиб, уч инсоннинг охи­ратини куйдириб юборди. Улар бу ишни атай­лаб қилишмаган, лекин маст бўлишмаганида бахт­сизлик юз бермаслиги аниқ эди. Буюк бобо­кало­нимиз Ибн Синонинг қуйидаги сўзлари баъзи ҳам­юртларимизни қадаҳ кўтаришдан тўхтатар, деб, умид қиламиз:

“Майхўр ҳаёт қадрини билганда эди, майни дўстларига эмас, душманларига ичирган бўларди”, “Маст бўлиш – ўз ихтиёри билан ақлдан озишдир”, “Ҳар қандай ҳужум ва жиноятлар ҳам халқни ва халқ бойликларини ичкиликдек қийратмайди”.

 “Бу қилмишимизнинг касри болаларимизга ҳам урмаса, деб қўрқаман...”, деди ҳикоямиз қаҳрамони. Манбаларда бундай гуноҳ жиноятчининг етти авлодига уради, дейилган.

А. АБДУФАТТОҲ ўғли, 2019-01-31, 10:30 851
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.