26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
САЙРАМДАГИ ИЖОБИЙ ИШЛАР халққа таништирилди

Сайрам туманига Самат Са­парбаев ҳоким этиб тайин­лан­ганидан кейин кенг қам­ровли ижобий  ишлар амалга оширила бошлади. Куни ке­ча туман маданият уйида уюштирилган йиғилиш  ушбу  мавзуга бағишланди. 

Тадбирга таклиф этилган ма­­ҳал­лий ҳокимлар, бўлим бош­лиқлари, вилоят ва туман мас­лаҳати депутатлари, нодавлат ташкилотлар, оқсоқоллар кенгаши,  этномаданият бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари  вакиллари олдида туманда  жорий йилда амалга оширилаётган ишлар, янгидан очилаётган маданий-маиший иншоотлар ҳақида гап юритилди. 

Самат Айдарханули даставвал йиғилганларни жойларда халқ би­лан учрашувларда ҳамюртлар томонидан билдирилган  таклифлар, фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда туманнинг истиқболли режаси ишлаб чиқилганини ва бу ғоялар яқин кунлар ичида уддаланишини таъкидлаб ўтди. Сўнгра бирин-кетин меъморчилик ва шаҳарсозлик, қурилиш, уй-жой-комунал хўжалиги, йўловчилар транспорти ва  автомо­биль йўллари, иқтисод ва молия бўлимларининг раҳбарлари мин­барга кўтарилиб, ўз соҳаларида айни пайтда қилинаётган  ишлар, келгуси режалар хусусида маъруза қилишди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туман маркази – Оқсувкентда яқин кунларда амалга оширилиши лозим бўлган ибратли ишлар йиғилганларни   мамнун этди. 

Туман ҳокими ўз сўзида, кўп­чилик эътиборига ҳавола этилаётган мазкур режаларнинг ҳаммаси юқо­ри мутасадди идоралар то­мо­нидан тасдиқдан ўтгани ва  уларни амалга татбиқ этиш учун за­рур сармоя ажратилаётганини айт­га­нида залда гулдурос қарсаклар янг­ради. Йиғилиш қатнашчилари Самат Айдарханулининг бир йилдан мўлроқ ҳокимлик чоғида халқ эзгулиги йўлида амалга ошираётган ишларидан мамнунлигини яши­ришмади. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-06-05, 11:19 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.